Таҳлил

Буюк Британия ва мусулмонлар

1064

Бирлашган Қиролликда Ислом динини қабул қилаётганлар сони жадал суръатларда ўсиб бормоқда, аммо уларнинг ижтимоий тармоқлардаги ёлғон сарлавҳали хабарлари ҳам шунчалик кўпаймоқда. Ўзи Оксфордда туғилган Жек Литснинг исломий давлат даъвосидаги постлари, машҳур қўшиқчи Шинейд О’Коннорнинг тортишувли твитларига ўхшаган хатти-ҳаракатлар туфайли Ислом динини қабул қилганларга нисбатан шубҳа билан қаралмоқда, кўп ҳолларда эса ошкора душманлик билан кутиб олинмоқда.

Исломни қабул қилганларга нисбатан бундай муносабат кўрсатилиши янгилик ҳам эмас, албатта. Тарихдан маълумки, 1800-йилларда Британия Англияда биринчи масжид асосчиси Уильям Абдуллоҳ Куиллиам авлодлари ҳисобланган Виктория мусулмонларининг уйи бўлган ва бу шахс ўша пайтларда бошқа мусулмон давлатлари билан алоқалар ўрнатгани важидан Британия ҳукуматининг ашаддий душмани саналган.

Исломни қабул қилувчилар одатда ўзларининг янги диндошлари ва Исломда бўлган эски биродарлари ўртасида тутилиб қоладилар. Бу ҳолат эса жамиятни муваффақиятсизликка етаклайди, муваффақиятсиз жамиятда эса экстремизм пайдо бўлади.

Аксарият сиёсатчилар, оммавий ахборот воситалари ва хавфсизлик вакиллари мазкур динни янгидан қабул қилувчиларни потенциал таҳдид деб билишади. Генри Жексон жамиятининг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, дунёдаги энг зўр илҳомлантирувчи, эргаштира олувчи исломий етакчилар ҳозир ҳам, ўтмишда ҳам бу динни янгидан қабул қилган кишилардан келиб чиққан ва бу чин ҳақиқатдир. Бирлашган Қиролликда янги сиғинувчилар мусулмон бўлиб туғилганлар ва бошқа эътиқод вакиллари ўртасида ягона кўприк вазифасини ўтайди.

Сўнгги статистик маълумотларга кўра, Буюк Британияда Исломни қабул қилганлар сони 80 мингдан ошган ва бу кўрсаткич ҳар йили 5 мингга ошиб бормоқда. Мазкур рақамларнинг учдан икки қисмини аёллар ташкил этади. Исломни қабул қилган ҳар бир одам ушбу жамият учун ўзига хос бир тажриба, иқтидор ва ноёб тортиқ бўлиши билан бирга ўзи билан ўз муаммо ва қийинчиликларини ҳам олиб келишини унутмаслик лозим. Мусулмон жамияти ўз сафига янги қўшилганларни қўллаб-қувватлаш, уларга фаровонлик ҳадя этиш ҳамда зарур билимларни ўргатиш учун ҳамиша курашиб келган. Бироқ Британиядаги янги сиғинувчилар диннинг ўзгарувчан юзи бўлиб, улар янгиликларни унча хушламайдиган мусулмон жамоаларининг ҳозирги ҳолатига қарши туриши мумкин.

Яъни уларнинг бу динга ўтишлари оилалари ва дўстларини шарманда қилиши, оқибатда эса яқинлари улардан воз кечиши мумкин. Бу уларнинг заиф ва ҳимоясиз бўлиб қолишларига олиб келади. Шунинг учун ҳам уларнинг Исломга ўтишлари жуда мушкул масаладир. Бунда кучли мусулмон фуқаролик жамияти, айниқса, муҳтожларга раҳбарлик қилиши ва хавфсизлик тизимини таъминлаши жуда муҳимдир. Биз бу борада Муҳаммад Али ва Юсуф Ислом сингари таниқли ихтирочилар билан бир қаторда Жек Литс ва Вестминистрнинг собиқ ходими Холид Масъуд каби орсизларга ҳам гувоҳ бўлдик.

Худди мустамлакачилик давридагидек, Британия бугунги кунда инглиз бўлиш нималигини англатиш ҳақидаги саволлар билан курашаётган пайтда мусулмонлар сони тинимсиз ошиб бормоқда, бу эса қарама-қаршилик идентификатори деб қаралади. Демак, Исломни ҳеч қанақасига инглиз дини деб аташ мумкин эмас. Ҳар йили минглаб кишилар Исломга кирса ва бу тобора ошкоралик тусини олаётган бўлса, бошқа мусулмонлар сингари уларга ҳам ҳурмат, иззат-икром ва яқиндан ёрдам кўрсатиш даркор.

Ҳар бир кишининг Исломга сафари (ўтиши) ўзига хос бир жараёндир. Аммо буларнинг ҳеч бири жангари халифаликда тўхтамаслиги керак.

Адем Юнус
Буюк Британия Мусулмонлар хайрия жамғармаси раиси

Манба: euronews.com

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лондонда «Ёш мусулмон ёзувчилар» танлови ғолиблари эълон қилинди

259 17:00 07.12.2019

Кембриждаги эко-масжиднинг очилишида Эрдоған иштирок этди

719 17:20 06.12.2019

“Британия аскарлари Ироқ ва Афғонистонда уруш жиноятларига қўл урган”

638 19:00 18.11.2019

Британиянинг энг яхши масжидлари мукофотланди

297 15:35 18.09.2019

Британияда бешта масжидга ҳужум қилган шахс судланяпти

374 09:30 23.08.2019

Буюк Британияда жамоат жойларида Қуръон тарқатишни тақиқлаш таклиф этилди

536 12:30 14.08.2019
« Орқага