Янгиликлар

Британия Хитой ва Россияни коронавирус ҳақида фейк тарқатишда айблади

1623

Британия парламенти депутатлари Хитойни SARS-CoV-2 коронавируси тарқалишидаги ҳаракатлари учун қоралади. Парламент қуйи палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси бугун тарқатган баёнотда айтилишича, Хитой инфекция ҳақида маълумот тўплашда асосий ролни ўйнаши керак эди, бироқ эпидемиянинг бошиданоқ бу жараёнини чалкаштиришга уриниб келди.  

Баёнотда бир нечта мисоллар келтирилган. Масалан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 14 январ куни хитойлик экспертларга таянган ҳолда вируснинг одамдан одамга ўтиши тўғрисида аниқ далиллар йўқлигини айтган. Бундан ташқари, коронавирус хавфидан огоҳлантирган хитойлик офтальмолог Ли Вэньлян ҳам эслаб ўтилган. Полиция уни ёлғон маълумот тарқатишда айблаган. Феврал ойининг бошида шифокорда коронавирус аниқланди ва бир неча кун кейин у оламдан ўтди. 

Таъкидланишича, бундан ҳолатлар эрта босқичда вазиятни таҳлил қилишга халал берган. 

Бундан ташқари, баёнотда баъзи мамлакатлар, хусусан, Хитой, Эрон ва Россия вируснинг хусусияти ҳақида нотўғри маълумот тарқатган бўлиши мумкинлиги айтилган. 

Депутатлар Британия ҳукуматини соғлиқни сақлаш соҳасида “катта йигирматалик” (G20)га ўхшаш тузилма тузиш ташаббуси билан чиқишга чақирди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британиялик ҳарбийлар Ироқдаги уруш жиноятлари бўйича жавобгарликка тортилмайди

219 21:00 02.06.2020

Буюк Британия ва АҚШ Россияни Ливияга ёлланма жангчиларни юборишни тўхтатишга чақирмоқда

549 15:01 21.05.2020

Шайхул Ҳинд: "Мен қўлимдан келганини қилдим..."

1660 08:30 15.05.2020

"Ҳушёр бўлинг": британча карантинни енгиллатиш 

690 14:30 11.05.2020

Британия: қора танлилар коронавирусдан кўпроқ вафот этяпти

591 12:00 08.05.2020

100 ёшли рўзадор отахон коронавирусдан азият чекканларга ёрдам тўплаяпти

443 21:00 07.05.2020
« Орқага