Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Британия масжидлари расмий рухсатга қарамай намозхонлар учун очилмай туришга қарор қилишди

478

Лестер шаҳри мусулмон етакчилари Британия ҳукуматининг диний бинолар фаолиятини қайта тиклашга берган ижозатига қарамай, масжидларни очмай туришга қатъий қарор қилдилар.

Буюк Британиянинг жамоат ишлари бўйича вазири Роберт Женрик олдинроқ диний муассасалар ижтимоий масофа меъёрларига мувофиқ равишда, якка тартибда турган ҳолда, 15 июндан эшикларини аҳоли учун очиши мумкинлигини эълон қилган эди.

“Leicester Mercury”га кўра, Лестер Мусулмон ташкилотлари федерацияси, ибодатга рухсат берганига қарамай, 15 июн кунидан шаҳардаги масжидлар очилмаслигини эълон қилган."Биз бу қарорни масжидларнинг васийлик қўмиталари бажариши учун ноамалий деб ҳисоблаймиз, бу диндорлар орасида тушунмовчилик ва норозиликни келтириб чиқариши мумкин ва улар буни жамоат намозларининг қайта бошланиши деб тушунишлари мумкин" дейди Федерация вакили Сулейман Наджи. 

Аввалроқ, Британия ҳукуматининг маслаҳатчиси Кари Осим синагогалар ва черковлардан фарқли ўлароқ жамоавий ибодат шакли устун бўлган масжидларни жуда тез очишдан огоҳлантирган эди.

Сурия: Башар Асад бош вазирни ишдан олди

Туркия Ливия бўйича “Қоҳира ташаббуси”ни рад этмоқда

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Брексит: ниҳоят Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этди

807 21:30 02.01.2021

Бир қатор давлатлардан республикамизга кириш тўхтатилади

1429 12:29 22.12.2020

Британия Европадан “ажратиб” қўйиляпти

1032 12:26 21.12.2020

Англия: пиво бари Ислом марказига айлантирилади

470 12:30 10.12.2020

Буюк Британиянинг турли-туман масжидлари

899 09:15 04.12.2020

Буюк Британия: мусулмонлари кун сайин кўпаяётган қироллик

1397 13:40 03.12.2020
« Орқага