Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Британияда коронавирус билан курашаётган ўзбек шифокори: болалар, ёшлар ўлиб кетяпти...

2297

Британияда ижтимоий масофа сақлашни полиция ҳам назорат қилади

Британияда коронавирус юқтириб вафот этганлар сони 4 мингдан ошар экан, мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси катта босим остида қолган.

Шифокорлар ва ҳамширалар мазкур жангнинг фронт чизиғида қоляпти - жума куни 30 ёшлардаги икки ҳамшира коронавирусдан вафот этди.

ББС мухбири Ибрат Сафо Лондондан 80 километр узоқликдаги Танбриж Веллс шаҳри касалхонасининг шифокори Шаҳноза Нуруллаевадан унинг иш услубида юз бераётган ўзгаришлар ҳақида сўради.

Акушер-гинеколог мутахассислиги бўйича ишлайдиган шифокор унинг қўлига коронавирус юқтирган кўплаб ҳомиладор аёллар ҳам тушаётганини айтади.

Хавфсизлик чоралари кучайтирилиши ортидан, шифокорларнинг иши ҳам қийинлашган.

"Пластик уст-бошлар, махсус ниқоблар ва бош кийимлари, ўч қатлам қўлқоп билан жарроҳлик амалиётини қилиш жуда қийин бўляпти. Терлаб кетамиз, бир-биримизни эшитмаймиз. Аввал ярим соат олган операция энди бир соатгача чўзиляпти" - дейди у.

Айни дамда, Шаҳноза Нуруллаева, вирус ёш танламаслигини урғулаб, уни жиддий қабул қилмаётганлардан ҳафсаласи пир бўлаётганини айтади.

"Коронавирус 5, 8 яшар болалар, 20, 40 ёшли одамларни ўлдириб юборяпти. Тўғри, асосан кекса ёки қанд касали, гипертония ё иммунитет дефицити борлар ўляпти, лекин иммунитети кучлилар ҳам нафас ололмай вентиляторга тушиб қоляпти ва ўляпти" - дейди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюк Британия Ўзбекистонга қадимий буюмларни қайтаради

1105 10:40 12.10.2020

Коронавирусдан энг кўп зарар кўрган давлат номи маълум қилинди

1510 21:20 27.08.2020

Британияда мусулмонлар сони ортмоқда

730 13:46 21.08.2020

Тарихда бугун: Афғонистон Британия мустамлакасидан халос бўлди

791 14:53 19.08.2020

Британияда мусулмонларнинг ҳайитни нишонлаш одоби намуна қилиб кўрсатилмоқда

608 10:50 07.08.2020

Британияда полиция бемор қизчанинг ўлимига сабабчи бўлди

1265 19:53 06.08.2020
« Орқага