Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Британияда коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишга рухсат берилди

328

Британияда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан коронавирус қарши ишлаб чиқилган вакцинани оммавий қўллашга рухсат берилди. Бу рухсат вақтинчалик, бироқ дунёда биринчидир. 

“Евроньюс”нинг хабар беришича, вакцина келгуси ҳафтада бутун Британия бўйлаб тарқатилади. 

Pfizer ва BioNTech билан тузилган шартномага биноан 2020-2021 йилларда Британияга 40 миллион доза вакцина етказиб берилади. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиршича, бир неча ой давом этган қатъий клиник текширувлар ва таҳлиллардан кейин Pfizer-BioNTech вакцинаси хавфсизлик, сифат ва самарадорлик стандартларига жавоб беради деган хулосага келинган. Эмлаш ишлари Эмлаш ва иммунизация қўмитасининг тавсиясига биноан олиб борилади. 

Pfizer-BioNTech вакцинаси уч босқичли синовдан ўтди. Унинг самарадорлиги 94 фоиз деб баҳоланмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Eвропа коронавирус чангалида: дала касалхоналари, эмлаш марказлари, чеклов чоралари

511 19:00 24.01.2021

Тошкент: Бир талабада коронавирус топилган

404 10:39 24.01.2021

Британиядаги масжид эмлаш марказига айланди (фото)

349 14:30 22.01.2021

Нега мусулмонлар эмланишдан хавфсираяпти?

1254 22:00 20.01.2021

Дунёда коронавирус кучайяптими?

1010 19:30 20.01.2021

Ўзбекистонга АҚШ ва Германиядан вакциналар келтирилади

281 18:25 18.01.2021
« Орқага