Брюсселда Фаластинга бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилади

12:00 12.01.2018 420

Европа Иттифоқи Фаластин халқига халқаро миқёсда ёрдам бериш ва уларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласи билан шуғулланувчи Махсус қўмитанинг Бельгия пойтахти Брюсселда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиши ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда TRT хабар тарқатди.

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини томонидан берилган баёнотда жорий йилнинг 31 январь куни Брюсселда йиғилиш ўтказиши ҳақида қарор қабул қилганликлари қайд этилди.

Шунингдек баёнотда айтилишича, мазкур йиғилишда Исроил-Фаластин муаммосини икки давлат ўртасида, ўзаро келишилган ҳолда ҳал қилинишининг тезлаштирилиши ва Фаластин давлатининг 2017 йилнинг 12 январь куни қўл қўйилган Қоҳира шартномаси асосида Ғазо устидан назоратни тўлиқ таъминлаши масаласи кўриб чиқилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!