Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Бу ерда одамлар яшаган эди…

1200

1940 йил март ойида Финляндия-Совет уруши пайтида Қизил Армия Виборгга кириб келди.

Виборг шаҳрининг фин миллатига мансуб аҳолиси ўз уйларини тарк эта бошладилар.

Улар орасида кекса чол-кампир ҳам бор эди. Кўч-кўронини йиғиштириб, эр-хотин Финляндиянинг ички қисмига кетиш учун тайёрлана бошланади.

Ҳовлида кампир чолидан бир неча дақиқа кутиб туришини илтимос қилди, боғда гуллардан териб, эринмасдан гулдаста ясади, уйга кириб столга гуллар вазасини қўйди.

Эр нима учун бундай қилганини сўради? Ахир улар уйдан абадий чиқиб кетишади-ку?!

Турмуш ўртоғи жавоб берди: "Улар уйга кирганда бу ерда одамлар яшаганлигини билишларини истайман!"

Ушбу воқеа бугунги кунда Қорабоғда кўрганимиздан кескин фарқ қилади. 30 йилдан кейин уйимизга кирганимизда нима деймиз? У ерда "одамлар" яшаган ва биз ҳали ҳам яхши қўшнилар бўлишга ҳаракат қилишимиз керак деб айта оламизми? Ахир қўшнилик муқаддас тушунча ...

Ўша финнинг уйида одамлар яшаган эди...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мутаассибларнинг ижтиҳод майдонига кириб келишининг салбий натижалари

663 20:05 23.10.2020

Ҳадис илми: Тўпламларга кирмаган саҳиҳ ривоятлар ҳам бор

488 14:38 07.09.2020
« Орқага