Бу – нажот кемаси

09:35 06.12.2017 1540

Қачон устига чиқиб олсам, ўзимни омон ва хотиржам ҳис қиламан. Хавфу хатар ортда қолганини сезаман. У мени юксакларга, олий манзилларга элтади. Бундан қалбим нурланади, гуноҳлар кири эриб тушади. Вужудимдан оғирлик ва танбаллик арийди. Устида турар эканман, кўнглимни бахтиёрлик, сурур ва эзгуликларга ошиқиш туйғулари чулғаб олади. 

Энг асосийси, у Унга кириш остонаси, Ҳузури илоҳийнинг пойгаги ва Ўзига муножот минбаридир. 

Бу – нажот кемаси...

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!