“Бу нотабиийлик нечун?”

09:30 30.01.2019 542

Қоҳирада тиббиёт факультетига ўқишга кирмоқчи бўлган бир толиби илмни кўрдим. У узун кўйлак ва қалпоқ кийиб олганди. 

Ундан: "Бу нотабиийлик нечун?" деб сўрадим. 

У: "Мен ажнабий кийимлар кийиб, кофирларга тақлид қилмайман" дея жавоб берди. 

Мен айтдим: "Ман этилган тақлид - шахсият инқирозида ва бошқаларга руҳий-фикрий тақлидни эълон қилишда яшириндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам румий (ажнабий) жубба (енги узун устки кийим) кийганлар. Унинг енглари тор бўлган. Таҳорат оладиган пайтларида қўлларини унинг тагидан чиқариб олардилар".

Лекин бу толиб ўқишни ташлаб кетиб қолди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!