Жорий йилда 25 мингдан зиёд россиялик мусулмон ҳаж зиёратини амалга оширади, бу 2018 йилга нисбатан 5 минг нафарга кўпдир.
“Етакчиларимизнинг, Ҳаж бўйича кенгашнинг илтимосига кўра, Саудия Арабистони ҳукумати бу йил бизга 5 мингта қўшимча квота ажратди. Шу тариқа Россия мусулмонлари учун умумий квота 25 500 га етди”, – деди Россия мусулмонлар идораси раисининг ўринбосари Рушан Аббосов.
Мазкур квотанинг энг кўпи – қарийб 10 минги доғистонлик мусулмонлар учун ажратилди. Татаристонга эса 1800 ўрин берилди.
IslamToday нашрининг хабар беришича, россиялик зиёратчиларнинг илк гуруҳи июль охирида Саудия Арабистонига йўл олади.