Бу йил Истанбул аэропортларидан 60 миллионга яқин киши фойдаланди

16:05 19.08.2019 246

Жорий йил бошидан июль ойининг охиригача Истанбул аэропортларидан фойдаланган йўловчилар сони 58 миллион 297 минг 35 нафарни ташкил қилган, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Статистиc маълумотларга қараганда, мазкур вақт мобайнида Истанбул аэропортларида 401 минг 422 та ички ва ташқи рейслар амалга оширилган.

Янги “Истанбул” аэропорти орқали келган ва кетганларнинг сони жорий йилнинг дастлабки етти ойида 22 миллион 143 минг 50 нафарни ташкил этган. Рейслар сони 143 минг 471 тага етган.

Апрель ойида тижорий рейслар учун ёпилган “Отатурк” аэропортидан фойдаланган йўловчилар сони эса  16 миллион 72 минг 534 нафар йўловчини ташкил қилган. Рейслар сони 123 минг 741 тага етган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!