Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

2703

Ҳаж имконияти бор мусулмон кишининг умрида бир марта адо этиладиган фарз амали. 

Ўлкамиз мусулмонлари ҳаётидаги энг қоронғу саҳифаларидан бири Собиқ Иттифоқ даврида юртдошларимизнинг ҳажга боришдан тўсилганлари ҳисобланади.

Сталин давлатнинг ислом дини билан бўладиган муносабатларининг сиёсатни қатъийлаштирди, совет ҳокимиятини кучайтиришга эътиборини қаратди. Шунинг учун Маккага совет мусулмонларининг оқими аста-секин камайди ва 1930 йилларнинг бошида тўхтади.

Cовет мусулмонларидан ҳажга борувчилар йўқлиги учун Риёз жиддий ташвишга тушган. Бироқ Москва ўз ҳамкорларини бу иш ҳажга борувчиларнинг ўзларига боғлиқ масала деб ишонтиришга ҳаракат қилган ва Совет ҳукуматининг бу ишга ҳеч қандай алоқаси йўқ деган.

1928 - 1932 йилларда Ҳижозда бош консул, 1932 - 1936 йилларда эса, Совет Иттифоқининг Саудия Арабистонидаги вакили бўлган Н. Тўрақулов “Икки мамлакат ўртасидаги шартноманинг хулосалари вақфлар ва зиёратчилар муаммосини ҳал қилиш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлайди” деган.

Шунингдек, собиқ Иттифоқдан ҳожиларнинг келишини тўхташ сабаблари ҳақидаги саволларига Н.Тўрақулов Иттифоқнинг обрў-эътиборини сақлаб қолиш мақсадида “Бу Босфор ва Дарданелл бўғозлари орқали зиёратчиларни олиб ўтиш учун кемаларни бермаган француз ва инглизларнинг айблари”, деб жавоб берган.

Уруш йилларида динга берилган озгина эркинлик туфайли 1944 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон 25 август куни ҳажга юбориш ҳақида Собиқ Иттифоқ Дин ишлари бўйича кенгаш раиси И.В. Полянский номига талабнома ёзган.

И.В. Полянский ҳужжатни ўрганиб, В.М. Молотовга мурожаат қилди. Шундай қилиб Ўрта Осий ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг илтимосини қониқтиришга кўрсатма берилди ва қуйидаги шарт қўйилди: Собиқ Иттифоқ ҳудудида обрў-эътиборга эга бўлган, Иттифоқнинг Яқин Шарқдаги обрўсига хизмат қиладиган 6 нафар зиёратчининг (Ўзбекистондан 4 та, Тожикистондан 1 та, Қозоғистондан 1 та) боришига рухсат берилади.

Ўзбекистондан Ҳажга борганлар сони 1989 йили 10 кишини ҳам ташкил этмаган, аммо 1990 йилда бу рақам 355 кишига, 1991 йили эса 1200 кишига етган.

Мустақиллик йилларида йилдан-йилга Ўзбекистонга ажратилган ҳаж квотаси ошиб, ҳожилар сони ошиб борди. 2016 йилгача 5200 нафар  ҳамюртимиз ҳажга борган бўлса, 2017 йилда бу миқдор 7200 кишига етди.

Бу йил Ўзбекистондан 10 865 киши муқаддас жойларга бориб фарз амалларини бажариб қайтади.

Аллоҳ юртдошларимиз адо этадиган ҳажлари мабрур, ибодатларини қабул бўлишини тилаб қоламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

10 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

400 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

48 12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

403 12:00 02.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

112 11:45 02.07.2022

“Муҳожирлар ташналикдан вафот этган” – ХМТ таассуфда

207 11:15 02.07.2022
« Орқага