Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бугун пойтахтимиздаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

910

Жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Тошкентнинг қатор марказий кўчалари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги расмий телеграм канали маълум қилди.

Қайд этилишича, “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида ўтказиладиган “Янги нафас” ёшлар марафони муносабати билан пойтахтдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.

25 июнь куни соат 18:00 дан 26 июнь куни соат 10:00 гача:

•    Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача.

•    2022 йил 26 июнь куни соат 6:30 дан соат 9:00 гача:

•    Шароф Рашидов шоҳ кўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

•    Ислом Каримов шоҳ кўчаси – Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача.
  
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 июнь куни соат 20:00 дан 26 июнь куни соат 23:00 гача Сергели туманида янгитдан барпо этилган Файзли кўчасининг Обиҳаёт кўчаси кесишмасидан Қипчоқ кўчасидаги кўприк ости айлана йўл бўйлаб яна Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

112 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

435 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

669 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

401 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

448 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

419 15:58 30.01.2023
« Орқага