Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Бугун Қуддус салибчилардан озод этилган кун

3746

1187 йилда мусулмон қўшини Қуддус дарвозаларидан бостириб кирди. Унинг бошида Исломнинг энг қудратли саркардаларидан бири бўлган Салоҳиддин турган эди. Ислом жангчилари 88 йил Рим папаси томонидан уюштирилгане салиб юришларида қонга ботирилган Қуддусни қайтариб олиш учун келган эдилар. Ўшанда салибчи босқинчилар ҳеч кимни: қариларни ҳам, аёлларни ҳам, болаларни ҳам аямай, барча мусулмонларни ҳалок қилганди. Ҳеч қандай сабабсиз тўкилган қон денгизи муқаддас шаҳар кўчаларини ювди. Қирғинлар ҳарбий зарурат билан эмас, балки даҳшат уйғотиш учун қилинган.

Шунинг учун ҳам энди, неча йиллар ўтиб Салоҳиддин шаҳарни озод қилиш учун келганида, ичкарида тартибсизлик ҳукм сурар, салибчилар шаҳарни мусулмонлардан тортиб олганларида қилган ишларини эслаб, даҳшатга тушар эди.

Ислом жангчилари ўз вазифаларини бажардилар. Улар «Аллоҳу акбар» деб ҳайқириб Қуддусга кириб, муқаддас шаҳарни мусулмонларга қайтардилар. Ушбу афсонавий ҳаракати билан Салоҳиддин Қуддуснинг буюк фотиҳи сифатида тарихда ўз ўрнини эгаллади. Бироқ уни афсонага айлантирган нарса унинг шаҳарнинг насроний аҳолисига бўлган муносабати эди.

Салоҳиддин Қуддус кўчаларини 88 йил аввал мусулмонлар билан бўлгани каби насронийларнинг қони билан ювмасликка қарор қилди. У гул сувини афзал кўрди. Мусулмон аскарлари ўз қувватларини муқаддас жойларни у ерда ҳукмронлик қилган ёвузлар ва ахлоқсизликдан тозалашга йўналтирдилар. У қасос олишни тақиқлади ва шу билан Қуддусга зиёрат қилишга рухсат берилган юз минг насронийларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Салибчилар келишидан олдин муқаддас Қуддус шаҳрига насронийлар ҳам, яҳудийлар ҳам бемалол ташриф буюришган. Аммо салибчилар шаҳарни эгаллаши билан мусулмонлар ва яҳудийлар учун кириш эшиклари тақа-тақ беркилди.

Бир куни Салоҳиддин унинг лашкарига қараб, дод солиб йиғлаётган насроний аёлни кўрди. Йиғлаш сабабини сўраганида: «Менинг чодиримга мусулмонлар кириб, кичкина қизимни олиб кетишди», деди. Салоҳиддин бу сўзлардан кўзлари ёшга тўлди. Бу аёлнинг қизини ва уни қул қилиб сотиб олганни тезда топиб, пулни унга қайтариб беришни ва қизини онасига олиб келишни буюрди. Орадан бир соат ўтар-ўтмас, қизча онасига қайтарилди.

Салоҳиддин салибчиларга сабоқ берди. Қўлга олинган шаҳар аҳолисига шафқат, мурувват кўрсатиб, уларга ўз эътиқодининг душманнинг динидан устунлигини кўрсатди.

Нега қасос олинмади?

Салоҳиддин ва унинг қўшинига қасос оловини  ўчиришга нима сабаб бўлди? Ислом жангчилари босқинчиларни қирғин қилишига нима тўсқинлик қилди?

Бу саволларга Салоҳиддин Айюбийнинг ўзи жавоб беради.

Салоҳиддин озод қилинган муқаддас шаҳар кўчаларида кетаётганида бўйнига катта тилла хоч таққан чол уни тўхтатди. «Эй буюк саркарда, сиздан бир нарсани сўрасам бўладими? Сизга нусрат берилди, сиз Қуддусни олдингиз. Хўш, сизни қасос олишдан ва насронийларга уларнинг ўз амаллари сингари жавоб қайтаришдан нима тўсди?

Ахир шаҳрингизни босиб олиб, ҳеч кимни аямай, аёлларингни, болаларингни, кексаларни сўйишдику?

«Диним мени бундан сақлади, мени заифларга раҳм-шафқат кўрсатишни буюради ва аёллар, болалар ва қарияларни ўлдиришни тақиқлайди», деб жавоб берди Салоҳиддин. Шунда чол ҳайрон бўлиб, эшитганига ишонмай, яна сўради: «Динингиз сизни шафқатсизларча ўлдирганлардан қасос олишни тақиқлайдими?» 

— Ҳа, бобо. Динимиз кечириш ва яхши амаллар қилиш, ёмонликка фақат яхшилик билан жавоб бериш, битимларни бажариш ва қасос олиш имконияти бўлганда кечиришни буюради”, деди Салоҳиддин. «Бу дин қанчалик гўзал. Умримнинг сўнгги кунларида мени тўғри йўлга кўрсатгани учун Парвардигорга ҳамдлар айтаман. Динингизни қабул қилиш учун нима қилиш керак?» — деб сўради оқсоқол, Салоҳиддин унга тавҳид калимасини ўргатди. Оқсоқол исломни қабул қилиб, вафотигача гўзал исломий ҳаёт кечирди, кўп қариндошлари ҳам унга эргашишди.

Салоҳиддинга бундай олижаноблик кимдан мерос қолган? Буни унга ким ўргатган?

Бу олижаноб фазилатлар унга ислом дини томонидан сингдирилган. Ислом уни шахс – афсонавий қаҳрамон ва раҳмдил жангчи қилиб тарбиялаган.

У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва Маккани қўлга киритган куни мушрикларга бўлган муносабатини ўзига ибрат деб билди.

Мушриклар йигирма йил давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни масхара қилдилар, саҳобаларини ўлдирдилар, уларга қарши курашдилар. Кейин эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларга бўлган муносабати худди шундай бўлишидан қўрқишди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилдилар? У зот уларга раҳм-шафқатини кўрсатдилар, қирғин қилмадилар, балки уларни афв этдилар. Ўша даврдаги урушларнинг шафқатсиз дунёсида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемалол ўч олишлари ва барча душманларини йўқ қилишлари мумкин эди, бундан ҳеч ким ажабланмас, қилмишларини қораламас ҳам эди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг марҳамати мушрикларни ларзага солди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар олийжаноб эдилар, у зотнинг издошлари ҳам шундай олийжаноб бўлдилар.

Ислом динини террор, экстремизм дини деб атайдиган бугунги танқидчиларга эътибор қаратмоқчимиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча ғазотларида 148 киши ҳалок бўлган, улардан бирортаси ҳам тинч аҳоли бўлмаган. Фақат Биринчи жаҳон урушида қанча одам ҳалок бўлди? Уларнинг сони миллионлаб, тинч аҳоли ҳам бор. Шаҳарлар ва қишлоқлар Ер юзидан йўқотилди. Ва бу фақат битта урушда!

Бир немис мусулмонидан терроризм ва ислом ҳақида сўралганда: «Биринчи жаҳон урушини ким бошлади? Мусулмонларми? Иккинчи жаҳон урушини ким бошлади? Мусулмонларми? 20 миллионга яқин австралиялик аборигенларни ким ўлдирди? Мусулмонларми? Хиросима ва Нагасакига ким атом бомбасини ташлади? Мусулмонларми? Шимолий Америкада 100 миллиондан ортиқ ҳиндуларни ким ўлдирди? Мусулмонларми? Жанубий Америкада 50 миллиондан ортиқ ҳиндуларни ким ўлдирди? Мусулмонларми? 180 миллионга яқин африкаликларни қул қилган, уларнинг 88 фоизи ҳалок бўлган ва Атлантика океанига ташлаган одамлар ҳам мусулмон эдими? Афғонистон, Фаластин ва Ироққа ким бостириб кирди, у ерда 1 000 000 дан ортиқ одамни ўлдирди? Мусулмонларми? Йўқ, улар мусулмон эмас эдилар! Аввал сиз терроризмга тўғри таъриф беришингиз керак. Мусулмон бўлмаган киши ёмон иш қилса, бу жиноят ҳисобланади. Лекин мусулмон ҳам шундай қилса, у террорчидир».

Салоҳиддин Айюбий Байтул Мақдисни озод қилган буюк зот. Унинг қилган ишлари Қиёматгача нафақат биз диндошлари, балки бошқаларнинг ҳам тилида достон, ўрнак олгулик намуна бўлиб қолажак!

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

440 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

200 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

297 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1279 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

248 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

797 17:35 28.11.2022
« Орқага