Бугун Қуръон мусобақасининг яна бир қизғин палласи бошланади. Бугун тиловат йўналишида қатнашувчи қориларимиз ўзаро беллашадилар.
Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танловининг 3-ҳафта саралаш суҳбатидан муваффақиятли ўтган 10 нафар иштирокчи, танлаган билетлари асосида юборган тиловатлари бугун кеч соат 20:00 жонли эфирда ҳакамларимиз томонидан баҳоланади.
Қатнашчилар ва уларнинг вазифаларини эслатиб ўтамиз:
1. Ойбек Мўминов – Шўро сурасининг 49-53 оятларини;
2. Жавоҳир Мирюсупов – Нур сурасининг 35-38 оятларини;
3. Aбдуллоҳ Толипов – Сод сурасининг 71-83 оятларини;
4. Умид Сафаров – Анъом сурасининг 74-79 оятларини;
5. Aзамхон Саидолимов – Ҳужурот сурасининг 11-13 оятларини;
6. Aбдулҳафиз Турсунов – Тур сурасининг 17-27 оятларини;
7. Aбдуманнон Ҳамидов – Нуҳ сурасининг 21-28 оятларини;
8. Муҳаммаджон Эгамбердиев – Анкабут сурасининг 1-8 оятларини;
9. Тўланбой Сиддиқов – Аҳзоб сурасининг 21-25 оятларини;
10. Дилмуроджон Жаббаров – Қоф сурасининг 1-8 оятларини ўқиб беришлари лозим бўлади.
Қориларимизга мусобақаларда омад тилаймиз. Аллоҳ зеҳнларини ўткир, тилларини бурро қилсин.
Мусобақани бу ерда томоша қилиш мумкин.