Нафс заифлашса, Қуръон билан кучлантир. Нафс кучайиб кетса, Қуръон билан маҳкам қил. Нафс маҳзун бўлса, Қуръон билан тасалли бер.
Қуръоннинг турган-битгани раҳматдир!
Аллоҳнинг муҳаббатини қўлга киритишдаги энг улкан нафл ибодат – Қуръон тиловатидир. Айниқса тафаккур қилиб ўқилганда!
Ер юзида Аллоҳнинг жаннатларини излаганлар учун Қуръон жаннатдир.
Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танловининг 8-ҳафта иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш жараёнлари бўлиб ўтди. Душанба куни соат 08:00 дан 13:00 гача тиловат йўналишида иштирок этиш ниятини билдирган қорилар сони 233 нафарни ташкил этди. Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартларига киритилган янги тартибга биноан мураттаб қориларимиз ҳифз йўналишида ҳафта давомида @azonquronbot телеграм манзилида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Мураттаб қориларни Қуръон мусобақасига чорлаб қоламиз. Исталган вақтда ариза тўлдириб, иштирокчига айланишингиз мумкин. Фақатгина тиловат йўналиши қатнашчиларини рўйхатга олиш ҳафтанинг душанба куни соат 8:00 дан 13:00 га қадар телеграм манзили орқали амалга оширилади. Тиловат йўналишида ариза топширган 233 нафар иштирокчилар орасидан суҳбат асосида 10 нафар қори саралаб олинди.
1. Убайдуллоҳ Жўраев — Фарғона вилояти
2. Муҳаммадамин Боқижонов — Фарғона вилояти
3. Тўлқин Тавашаров — Тошкент вилояти
4. Зоҳид Тошбоев — Қашқадарё вилояти
5. Шўҳратжон Жўрахонов — Наманган вилояти
6. Абдураззоқ Набиев — Тошкент шаҳри
7. Жаҳон Нуриддинов — Самарқанд вилояти
8. Дадахон Раҳмонов — Хоразм вилояти
9. Нўмонхон Мирзаакбаров — Фарғона вилояти
10. Абдуллоҳ Ғаниев — Қашқадарё вилояти
8-ҳафта саралаш суҳбатидан муваффаққиятли ўтган ушбу 10 нафар иштирокчи билан бугун жонли эфирда билетлар танлаш жараёни ўтказилади.
Жонли эфир манзили