Ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш учун Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

12:37 06.06.2019 199

Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, 6 июн куни Амир Темур шоҳ кўчасининг “Toshkentland” боғидан Radisson меҳмонхонасигача бўлган қисмидаги дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан йўлнинг мазкур қисми 6 июн куни кечки соат 23:00дан 7 июн тонгги соат 6.00 гача бўлган вақт давомида ёпилади.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!