Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бугундан айрим илмий ташкилотлар бюджетдан молиялаштирилади

1621

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг айрим давлат илмий ташкилотларини 1 июндан бошлаб базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисидаги таклифга розилик берилган. Ушбу таклифга Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимларидаги давлат илмий ташкилотлари киритилган.

Қарор билан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотлари, шунингдек, базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган ходимларнинг штат бирликлари жадвали тасдиқланган.

Таъкидланишича, ушбу илмий ташкилотларни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлигига давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан, 2022 йилдан эса давлат бюджети параметрлари орқали амалга оширилади.

Базавий молиялаштириладиган давлат илмий ташкилотларида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар бўйича устама харажатлар ҳисобланмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Она» жамоат фонди — эзгу ишлар ташаббускори

833 17:37 05.03.2022

Туркий давлатлар ташкилоти Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

1908 14:43 06.01.2022

Мустафо Шентоп: «Қуддус ва Ал-Ақсо масжиди янада кўпроқ яҳудийлаштирилмоқда»

1500 16:40 10.12.2021

Владимир Норов: «ШҲТ халқаро майдонда ишончли ташкилотга айланди»

1276 20:20 15.09.2021

Дунё мусулмон олимлари иттифоқи «Толибон»га табрик йўллади

2644 14:40 13.09.2021

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мисрни «судсиз қатллар»да айбламоқда

1050 18:45 07.09.2021
« Орқага