Давлат тест маркази Олий таълим муассасаларига қабул учун тест шаклидаги имтиҳонларга старт берди. Олдинроқ имтиҳонга кириш рухсатномасини юклаб олиш бўйича тавсиялар берилган эди. Шу ўринда Давлат тест маркази бир қатор шартларни ҳам эълон қилди.
Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари ҳамда
1-сменада 06:30 га қадар;
2-сменада 18:30 га қадар текширувлардан ўтган ҳолда ўз жойига жойлашган бўлишлари лозим.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Тест синовлари тўлиқ видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказилади ва абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари test2022.uz сайти ва “Viasat Explore” телеканали орқали тест синовларини онлайн кузатиб боришлари мумкин бўлади.