Янгиликлар

Бугунги видеоселектор йиғилишида нима гаплар бўлди?

1586

26 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида коронавирус касаллиги бўйича эпидемиологик вазият ҳамда амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган видеоселектор мажлисида Ўзбекистон халқига мурожаат қилди. 

Президент коронавирусга қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга оид қарорни имзолади. Унга кўра, коронавирус билан касалланганларни даволаш пайтида вирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм компенсация тўланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 30 мингта экспресс-тест харид қилиш топширилди.

2020 йил 1 ноябрга қадар пандемия оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган корхоналар банкротликка тортилмайди.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида 11 нафар шифокор ҳам мавжуд, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

438 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

286 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

184 19:30 04.04.2020

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

747 18:30 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

760 16:30 04.04.2020

Коронавирус манзараси 

1025 23:30 03.04.2020
« Орқага