Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

670

НAТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари икки кун давомида Бухарестда учрашув ўтказиб, Украинага Россия тажовузкорлигини қайтаришда ёрдам кўрсатишнинг кейинги режаларини муҳокама қилишди.

Йиғилиш очилишида, НAТО Бош котиби Йенс Столтенберг НAТО ўз ҳудудининг ҳар бир қаричини босқиндан ҳимоя қилишга тайёрлигидан огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, алянс(иттифоқ) бу можарода иштирок этмайди, бироқ унинг аъзолари Украинага Россиядан ўзини ҳимоя қила олиши учун мисли кўрилмаган ёрдам беради.

“Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз, акс ҳолда бу бошқа авторитар раҳбарларга яшил чироқ ёқади, уларга ҳарбий куч орқали ўз мақсадларига эришиш мумкинлигини кўрсатади. Бу бизнинг дунёмизни ҳаммамиз учун янада хавфли қилади. Шунинг учун Украинани қўллаб-қувватлаш бизнинг умумий хавфсизлик манфаатларимиздир”, — деди Столтенберг.

У Россияни бу урушнинг шафқацизлигини кучайтираётганликда айблаб, Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларига юкланган молиявий юкни эслатиб ўтди.

“Aслида, биз ҳаммамиз Украинадаги Россия уруши нархини тўлаймиз, лекин биз бу нархни пул билан тўлаймиз, Украина эса қон билан”, - деди НAТО Бош котиби.

Саммитнинг биринчи куни якунларига кўра, НAТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Украинанинг энергетика инфратузилмасини ўққа тутилишини қораловчи баёнот қабул қилди.

“Россия агрессияси, жумладан, Украина фуқарорига ва энергетика инфратузилмасига доимий ва аёвсиз ҳужумлар миллионлаб украиналикларни асосий хизматлардан маҳрум қилади. Биз Украинани суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишида уни сиёсий, амалий қўллаб-қувватлашимизни давом эттирамиз ва кучайтирамиз. Биз уни қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлаймиз”, - дейилди баёнотда.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Столтенберг билан қўшма матбуот анжуманида қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди.

“Охирги марта НAТО йиғилишига таклиф қилинганимда, мен учта сўз билан келгандим: қурол, қурол, қурол.

Шундан бери Украинага армиямизни зарур қурол-яроғлар билан таъминлашга ёрдам бериш учун кўп ишлар қилинди. Бу қуроллар бизга ҳудудларимизни озод қилишда, одамларни рус босқинчи кучлари томонидан қийноқлар ва ҳақоратли муносабатдан қутқаришда ёрдам беради... Бугун менда яна учта сўз бор: тезроқ, тезроқ, тезроқ. Биз қилинган ҳамма нарсани қадрлаймиз, аммо уруш давом этмоқда”, - деди Кулеба.

Ҳарбий ёрдам

Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳам мамлакат ичида қурол ишлаб чиқариш зарурлиги ҳақида гапиради.

“Politico” нашрига берган интервюсида Кулеба қурол ишлаб чиқаришга сармоя киритмасдан туриб, узоқ муддатда жанг майдонида ғалаба қозониш мумкин эмаслигини айтди: “Биз бугунги жанглар билан банд эканмиз, эртанги жангларни қандай олиб боришимиз ҳақида ўйлашимиз керак”.

Кулебага кўра,  Украина билан урушда ёрдам берадиган қуролларни бўлишишни истамайдиган давлатлар билан бир неча ой музокаралар олиб боришга ҳожат йўқ.

“Уларга таяниб, уларни ишонтиришга бир неча ой сарфлаш ўрнига, биз захирасида қуроллари бор, лекин уни бўлишишни истамайдиган учинчи давлатларнинг инжиқликларига қарам бўлиб қолмаслик учун қурол ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз керак”, деди Кулеба.

Шунингдек, у Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, танклар ва қурол ишлаб чиқариш линиялари энг муҳими эканлигини айтди.

Саммит давомида унинг иштирокчилари ҳарбий ёрдамни, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ўқ-дорилар, ёқилғи, тиббий буюмлар ва қишки техникаларни кўпайтиришни муҳокама қилмоқда.

Бироқ учрашув иштирокчилари Украина томони қатъий сўраётган ҳужум қуролларини етказиб беришни кенгайтириш имкониятларини хал қиладими ёки йўқми, ҳозирча маълум эмас.

Ушбу саммитда НAТО Украинани қўллаб-қувватлашини билдирди ва Россиянинг бомбардимонлари натижасида мамлакатдаги энергия инқирози бўйича ёрдамни эълон қилади.

Йенс Столтенберг яқинлашиб келаётган қишдаги қийинчилик ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, агар керак бўлса НAТО давлатлари қишда кўпроқ қочқинларни қабул қилишга тайёр. 

“Россиянинг Украинадаги муҳим объектларга атайлаб уюштирган ҳужуми натижасида Йевропанинг бошқа мамлакатларига кўпроқ қочқинлар келишига тайёр бўлишимиз керак. Шу билан бирга, инфратузилмага янги ҳужумларни кутиш мумкин”, деди НAТО бош котиби. 

Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жолининг айтишича, Шимолий Aтлантика иттифоқи можаронинг тезроқ тинч йўл билан ҳал этилишига умид йўқлигига қарамай, келгуси қишда ҳам Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиради. 

"Охир-оқибат, дипломатик ечим топилади. Ҳар бир можарода шундай бўлган. Лекин биз ҳали бунга еришганимиз йўқ", - дейди у.

У Канада Украинага 500 миллион Канада доллари (370 миллион AҚШ доллари) миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатишга ваъда берганини таъкидлади.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украина фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлари Ғарб иттифоқчилари томонидан Украинани қўллаб-қувватланишини кучайтирган.

“Биз украиналикларнинг олдиндаги қишнинг қийинчилигидан чиқиб кетишини таъминлашимиз керак”, деди. Шунингдек, НAТО энергетика вазирлари яқинлашиб келаётган энергетика инқирозини ҳал қилиш йўлларини излаётганини қўшимча қилди.

Бухарестдаги саммит 14 йил олдин, 2008 йилда Руминия пойтахтида бўлиб ўтган ва келажакда Украина ва Грузиянинг НAТОга кириши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилингани билан аҳамиятлидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намозда икки ёки учта зам сура ўқиса бўладими?

514 10:21 07.02.2023

«Зилзила Эрдоған маъмурияти учун жиддий имтиҳон» – Камолиддин Раббимов

329 10:05 07.02.2023

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

489 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1113 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1748 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1355 19:36 06.02.2023
« Орқага