Бухоро ва Самарқанд вилоятларида Қуръон мусобақасига катта тайёргарлик кўрилмоқда

20:20 13.01.2018 565

Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳам мусобақага катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Qur’an.uz канали хабар бермоқда.

Қуръон мусобақаси ташкилий қўмитаси аъзолари Ғайратжон қори Мирзақулов ва Исмоил қори Қурбоновлар Кўҳна шаҳарлардаги мусобақага қабул ва тайёргарлик жараёни билан танишиб, ташкилотчиларга керакли таклиф ва мулоҳазаларни билдирдилар.

Бухоро вилоятида ҳозирга қадар 125 киши, Самарқандда эса 280 киши мусобақада иштирок учун рўйхатдан ўтдилар. Қабул жараёнлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қуръон мусобақаси учун рўйхатга олиш шу йил январь ойининг 14 санаси кечки соат 19:00 гача давом этади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!