Янгиликлар

Бухорода қадимий қўлёзмаларда қайд этилган ҳаммомнинг қолдиқлари топилди

1046

Бухоро шаҳрининг Меҳтар анбар кўчасида қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчилар жамоаси яна бир тарихий топилмага дуч келишди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ердан қадимий қўлёзма манбаларида XVI асрга оид деб кўрсатилган “Кафши олак” ҳаммомининг қолдиқлари, ашёвий далиллари топилди.

– Топилмани ўрганиш ва у ҳақда маълумотга эга бўлиш мақсадида Бухоро вилоят тарихчилар илмий жамиятига мурожаат этиб билдикки, худди шу ҳудудда “Бозори кафш”, яъни оёқ кийими бозори бўлган, – дейди Бухоро шаҳридаги 14-сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мадраҳим Турдиев. – Қадимдан Эски шаҳарда мавжуд ўнлаб бозорлар ўз ҳаммомига эга бўлгани билан ҳам аҳамиятли.

XIX аср иккинчи ярмида Бухоро шаҳрида гавжум савдо расталари, карвонсаройларга туташ 18 та ҳаммом фаолият юритгани ҳақида маълумотлар бор. Табиийки, “Кафши олак” ана шундай манзиллардан бири.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бухоронинг собиқ бош имом-хатиби коронавирусдан вафот этди

2831 12:45 18.07.2020

Бухорода фирибгарлар қўлга олинди

1120 15:29 16.07.2020

“Ура-ура”чилик қачонгача?!

2637 23:30 29.04.2020

Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

1328 14:52 28.04.2020

Бухородаги кучли шамол: ўнлаб жароҳатланганлар ва ҳалок бўлган бор

1388 11:28 28.04.2020

Рухсатсиз бузилган Бухородаги Хўжа Калон масжиди олдидаги ҳовуз  прокуратура назоратида

700 22:30 22.04.2020
« Орқага