Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бухоронинг собиқ бош имом-хатиби коронавирусдан вафот этди

3172

Бир неча йиллар давомида Бухоро вилоят масжидларида имом-хатиб ҳамда вилоят бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган Мансур домла Нуруллаев  вафот этди. Бу ҳақда вилоят вакиллиги расмий сайтида маълумот берилди.

Мансур домла Нуруллаев узоқ йиллар давомида Нақшбандий зиёратгоҳидаги масжидда имом бўлиб ишлаган. Кейинчалик Бухоро вилояти бош имом-хатиби бўлган.

Таълим олиш иштиёқида лавозимни топшириб, Қозон шаҳрига ўқишга кетган домла таътил олиб, Бухорода дам олаётган бўлган.

3-4 кун олдин шифохонага ётқизилган. Домлага яқин манбаларнинг хабар беришича, ўлимга коронавирус инфекцияси сабаб бўлган.

Azon.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига ўзининг чуқур таъзиясини билдиради. Аллоҳ таоло Мансур домлани ўз раҳматига олган бўлсин. 

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

 

​​​​​​​

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихий осори атиқалар ва Қуръоннинг терига ёзилган нусхаси ноқонуний сотилаётганда қўлга олинди

2083 09:00 10.08.2020

Бухорода фирибгарлар қўлга олинди

1548 15:29 16.07.2020

“Ура-ура”чилик қачонгача?!

2907 23:30 29.04.2020

Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

1549 14:52 28.04.2020

Бухородаги кучли шамол: ўнлаб жароҳатланганлар ва ҳалок бўлган бор

1487 11:28 28.04.2020
« Орқага