Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Бўлган воқеа

2861

Бу йигитнинг исми Фараж Арибий. Ливиянинг Аждабия шаҳридан...
Кампир ҳар ой бир марта дорихонага келар ва керакли дорисини олиб кассирга, кулиб турган, мулойим ва одобли бу йигитга юзланарди. 

Кампир ҳар сафар бу йигитни кўрганда қалби севинчга тўлар ва унга доимгидек йигирма динорни узатарди. Сўнг дорини олиб, уйига равона бўларди. Бу ҳолат мана шундай бир неча йиллар давом этди. 

Кейинги ой йигит ғаддор жиноятчилар қўлида ҳалок бўлди.
Бир кун кампир яна дорихонага келди. Дорисини олиб касса сари юзланди. 

Лекин йигит кўринмади. У ҳақда сўрамоқчи бўлиб турганди, кассадаги янги сотувчи: "Нима бу, ҳожи она?" дея овозини кўтарди. Кампир: "Дорининг пули - йигирма динор, болам", деди.

 Кассир: "Бунинг нархи 200 динор*, она", деди. Кампир таажжубланиб деди: "Қизиқ, уч йилдан ошдики, бу дорини йигирма динордан сотиб оламан. Олдинги кассир қани?". 

"Аллоҳ раҳматига олсин, вафот қилди, ҳожи она", дея жавоб қилди йигит ва касса дафтарини варақлашга тушди. Маълум бўлишича, марҳум йигит ҳар ой кампирнинг дориси учун ойлик маошидан 180 динор ажратиб келган. 

Воқеадан хабар топган дорихона эгаси у йигит руҳи покига садақаи жория бўлиб турсин учун, кампирнинг дорисини аввалгидек 180 динор арзон, яъни 20 динорга сотишда давом этишга қарор қилди. 

Аллоҳ, мен Сендан яхшиликлар қилишни, ёмонликлардан узоқ бўлишни, муҳтожларни яхши кўришни ва Ўзинг севганинг, рози бўлганингга муваффақ айлашингни сўрайман. 
Аллоҳ, Фаражни шаҳидлар қаторида қабул қилгин!

Фотин Маҳмуд
---
* 1 АҚШ доллари 1,37 Ливия динорига тенг.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

269 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

572 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

425 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

898 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1019 18:30 24.01.2022
« Орқага