Илм

Бўлиниш ҳақида...

898

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан

Усмон ибн Аффон (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) фитначи ҳаворижлар томонидан ўлдирилганидан сўнг мусулмонлар ҳазрати Алига (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) халифа бўлишлари учун овоз беришни бошладилар. Фақат шомдаги воли Муовия ибн Абу Суфён (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ва Умавийлар уруғи (Усмон ибн Аффон шу уруғдан эдилар) байъат беришдан бош тортдилар. Улар ҳазрати Алига: “Сен Усмонни қотилларини жазоламадинг, улар ҳали ҳам Мадинада бемалол юрибдилар. Аввал фитначиларга муносиб жазо берасан кейин сенга байъат берамиз!” деган шартни қўйдилар. Ҳазрати Али ҳам шундай қилиш тарафдори эдилар. Аммо Усмонга (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) қарши чиққан фитначилар анча таниқли ва мартабали шахслар бўлиб, ҳозир уларга қарши жазо ҳаракати бошланса мусулмонлар орасида катта фитна бўлиб, жуда кўп қон тўкилиши мумкин эди. Чунки фитначилар Мадинада кўпчиликни ташкил қиларди ва асосий куч улар томонда эди.

Бу орада Муовияга Али Усмоннинг қотиллари томонга ўтиб кетди деган ёлғон хабар етиб келди ва мана шу хабар сабаб, Муовия Алидан мустақил ҳаракат қилишга киришди. Ўртада катта ихтилоф бошланди. Натижада икки томон бир-бири билан тўқнашди ва аламли Сиффин маъракаси бўлиб ўтди. Жуда кўп мусулмонлар, шу жумладан саҳобалар ҳам ҳалок бўлишди. Кейин икки томон биттадан вакил қўйиб музокаралар ўтказишга рози бўлишди. Аммо шу вақт ҳаворижлар чиқишди. Улар Қуръонни ёд олган тақводор қорилар, аммо илмсиз жоҳиллар эди. Улар “ҳукм Аллоҳнинг иши, Али эса буни махлуққа топширди” деган ва бошқа важлар билан Умматдан ажралиб чиқди.

Мана шу Умматнинг илк бўлиниши эди. Бу бўлинишга эҳтирос ва илмсизлик сабаб бўлган эди. Ваҳоланки ҳамманинг нияти адолатни қарор топтириш, ислоҳ қилиш эди. Ҳозир ҳам худди шундай, ҳамма адолат қарор топишини ва Уммат ислоҳ бўлишини хоҳлайди ва шунинг учун ҳаракат қилишади. Лекин аксар одамлар яна ўша эҳтирос ва илмсизлик билан...

Комилжон АБДУЛЛОҲ

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага