Ислом

Бунақа жаноза бўлмаган...

3011

Инсонлар икки олимнинг жанозаси каби жанозани эшитишмаган:

1. Аҳмад ибн Ҳанбал.

2. Тақиййуддин ибн Таймия.

Инсонлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидир.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ 241 ҳижрий йилнинг рабиъус соний ойида жума куни эрталаб вафот этганлар. У зотни ювишга Бани Ҳошимдан юз киши ҳозир бўлган. У зотнинг тобути Бағдоддан чиқарилганида волий Муҳаммад ибн Тоҳир ўша ерда эди. Чунки халифа Мутаваккил бу вақтда Сомра шаҳрида эди. Жанозада ҳозир бўлган жамоанинг кўплигини кўрган волий уларни санашни буюрди. Ўшанда бир миллион етти юз минг киши саналди.

Ҳофиз Абу Зуръа раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Менга етиб келишича халифа Мутаваккил жанозада инсонлар турган жойни артиб чиқишни амр қилди. Уларнинг сони икки миллион беш юз минг чиқди".

Абдулваҳҳоб Варроқ айтади:
"Жоҳилиятда ҳам, исломда ҳам Аҳмад ибн Ҳанбалнинг жанозаси каби катта жанозанинг хабари бизга келмаган. У зотнинг жанозаси куни йигирма минг яҳудий, насроний ва мажусий исломга кирган.

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг жанозасида икки юз минг эркак ва ўн беш минг аёл иштирок этган.

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жанозасини Ҳажжож ўқиган зот

2034 12:02 20.01.2020

Сулаймонийнинг жанозасида камида 35 киши ўлди

1751 17:00 07.01.2020

Ҳазрати Умарнинг жанозасини ким ўқиган?

2506 23:00 03.01.2020

Фарғона ҳокими блогернинг “жанозасини ўқиш”ни буюрди. Депутат прокуратурадан бунга ҳуқуқий баҳо беришни сўради

2765 19:06 15.12.2019

Азалий қадриятларимиз фақат жанозадами?

3645 14:05 07.10.2019
« Орқага