Таҳлил

Бундан 100 йиллар аввал бўлган воқеалар ҳозир ҳам такрорланаётгандек...

2003

Коммунистлар мамлакатда бўлаётган ҳодисалардан уламоларнинг фикрини чалғитиш учун янги бир ўйин ўйнашарди. Аслида ихтилофли бўлган масалаларни ўртага ташлаб, уламолардан ҳал қилиб беришни сўрашарди. Баҳс-у мунозаралар кескинлашиб кетар, бу эса уламоларнинг ўзаро шахсий адоватларига сабаб бўлар ҳамда дин учун қайғуриш эсдан чиқиб, ўз шаъни учун кураш бошланар эди. Коммунистлар тўрига илинган баъзи муллолар иккиламчи масалаларни бемақсад зўр бериб, баён қила бошладилар. Шубҳасиз, бу масалалар китобларда зикр қилинган бўлса-да, илми оз, тор фикрли муллолар бу масалаларда баҳслашишга шўнғиган эдилар. Бироқ узоқни кўра билган, етук, доно уламолар аралашмас, баъзи вақтлар эса бу ихтилофларнинг омма ва халқ орасида ҳам кенг қулоч ёзишидан тўхтатиб қолардилар. Бу баҳсларга назар солган кишининг ақлига Ислом мамлакати ҳамда мусулмонларни йўқотиш учун тобора сиқиб бораётган зулм панжаларини қирқиб ташлаш тўғрисида фикрлаш ўрнига, балки "Жума намозидан сўнг эҳтиёти пешин ўқиш керакми йўқми?", "Аттаҳиётда кўрсаткич бармоқ билан ишора жоизми ёки ножоиз?", "Мавлуд ўқилаётган маҳалда қиёмда туриш зарурми ёки зарур эмасми?", "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак соялари борми ёки йўқ?", "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари кофир ҳукмидами ёки ундай эмасми?" каби масалаларда фикрлаш зарурроқ экан-да, деган мулоҳаза келарди. Намоз ўқишга ижозат берилган масжидларда ушбу баҳслар ошкора қилинаётган эди. Уларнинг бу ўйинлари ниҳоятда яхши самара берди. Уламолар келгуси авлодга етказиб бериш зиммаларига фарз бўлган Ислом динини асраш ҳақида фикрлаш ўрнига, бутун иқтидору салоҳиятларини шу баҳсларга сарфлай бошладилар. Авом ҳалқ эса "Асҳобул адл"нинг ҳийла-найрангларини унутиб, уламолар билан овора бўлиб қолди.

Аъзам Ҳошимий, "Алвидо ватан" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўйлаб қарасам, бугун кофирлардан кўра кўпроқ мусулмонлардан ҳайиқар эканман!

1226 18:00 07.11.2019

Ихтилофларимиз ўринлими?

674 16:00 05.11.2019

Имом Бутий ва салафийлар кураши. Кўпчилик эшитишни хоҳламайдиган қисса

7433 20:00 09.09.2019

«Ҳамма кечаги бахс ҳақида ёзяпти…»

3622 21:00 11.06.2019
« Орқага