Бундай кимсадан эҳтиёт бўл

20:30 09.01.2019 1052

"Одамлар сўзларини сенга етказиб турадиган кимсадан эҳтиёт бўл. Бу кимса албатта сенинг гапларингни ҳам бошқаларга етказиши бегумондир". Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ.

Одамларнинг сўзларини бошқаларга етказиб роҳатланадиган тоифалар авваллари ҳам бўлган. Ҳозирги кунларда эса жуда кўпайиб кетди.

Бу тоифа дўст тутишга умуман нолойиқ бўлиб, ҳеч қачон самимий бўлишмайди.

Кимларнингдир биз ҳақимиздаги сўзларини етказар экан, бирон сўз айтишимизга маҳтал бўлиб туради. Айтсак, бошқаларга уни ҳам етказиши шубҳасиздир.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ҳузурига бир кимса келиб:
– Фалончи сиз ҳақингизда номақбул гапларни сўзлади, деди.

Шунда буюк имом:
– Агар ростдан сўзлаган бўлса ҳам, буни менга айтишнинг нима кераги бор?

У кимса камондан менга ўқ отиб, ўқи тегмаган экан. Сен ўша ўқни олиб, юрагимга санчяпсан.
Хоҳласанг тавба қилишинг мумкин, деди.

Оят ва ҳадисларда чақимчиликдан қайтарилган.

Лекин, шунақа чақимчи инсонларга иғво ва фасодларига йўл қўйишдан ҳазир бўлайлик.

Зотан, бировга вафо қилмаган кимса, бизга ҳам ҳеч қачон вафо қилмаслиги шубҳасиздир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам тавба эшиги қиёмат куни ва ўлим ғарғарасигача очиқлигини айтганлар.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!