Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Буркина-Фасо, Яман ва Жанубий Судан очарчилик гирдобида

682

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотига кўра, 2020 йилда дунёнинг 55 мамлакатида 155 миллион киши очарчиликдан қийналди. Бу эса 2019 йилдагидан 20 миллион кўпроқ киши очарчиликка учради демакдир.

Экспертлар озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ инқирознинг кучайишига коронавирус пандемияси ва унинг оқибатида келиб чиққан иқтисодий муаммоларни асосий сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Пандемиянинг таъсири жорий йилда ҳам давом этиши кутилмоқда.

Ўтган йили дунё бўйича энг оғир вазият Буркина-Фасо, Яман ва Жанубий Суданда кузатилди. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти мазкур мамлакатларда одамлар очарчиликда оммавий равишда қирилиб кетмаслиги учун халқаро ҳамжамиятни ёрдамга чақирди.

Экспретлар 38 мамлакатда фавқулодда ҳолат пайдо бўлганини ва 28 миллион киши озиқ-овқат тақчиллигидан қийналаётганини билдирди. Бу инсонларнинг 75 фоизи Афғонистон, Гаити, Конго, Эфиопия, Жанубий Судан, Судан ва Зимбабведа  истиқомат қилади. Сурияда ҳам очарчилик хавфи бор, бироқ мазкур мамлакат бўйича ишончли маълумотлар йўқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буркина-Фасодаги черковга қилинган ҳужумда олти киши ҳалок бўлди

802 18:30 30.04.2019

Буркина Фасода 100 киши Ислом динини қабул қилди

1070 12:20 12.03.2019

Буркина Фасода янги мадрасалар очилди

684 17:20 27.04.2018
« Орқага