Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

“...Бурунга сув тортишда муболаға қил”

4108

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амалда татбиқ этилмай қолган ёки кам татбиқ қилинадиган суннатларидан бири бурунга сувни қаттиқ тортиш хислатидир. 

Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда "рўзадор бўлмасанг, бурунга сув тортишда муболаға қил", яъни сувни қаттиқ торт, дейдилар.

Бу хислатни орамизда айрим кишилар қилиб юрган бўлишлари мумкин. Лекин кўпчилик буни бажармасликка ўрганган. Кўпчилик эса бу ҳақда ҳадиси шарифдан тавсия борлигини ҳам билмаса керак.

Дарвоқе, ҳозирги тиббиёт ҳам бундай қилиб бурунга сув тортиш турли бурун, мия, томоқ касалликларининг олдини олишини исботлаган. 

Сиз эса, қадрли биродар, бу ишни Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганлари учун қиляпман, деб бажараверинг, ажрингиз улуғ бўлади, қолган тиббий фойдалар ҳам бунинг ортидан келаверади. Пайғамбарга бу пайравлик ортидан, ким билсин, балки бошингизга келиши мумкин бўлган нечта балолардан омонда бўларсиз.

Оллоҳ таоло барчамизга офият берсин.

Сайфуллоҳ Носир

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Умрида бир бор азон айтган саҳоба

1285 10:45 29.11.2022

Пайғамбар алайҳиссаломнинг тонг отганда қилган дуолари

1045 16:00 27.11.2022

Рабиъус сони ойларида юз берган тарихий воқеалар

700 12:05 04.11.2022

Француз рассомининг имонга келиши ёхуд унинг Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида ёзган китоби

1816 17:40 31.10.2022

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хуш кўрган олти маҳсулот

3068 18:40 26.10.2022

Биз Расулуллоҳни нега яхши кўрамиз?

688 16:10 25.10.2022
« Орқага