Илм

Бурунги ва бугунги мунозараларнинг фарқи...

447

Мавлоно Руҳуллоҳ Нақшбандий ҳазратлари айтадилар:

Ҳазрати Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ўғиллари Ҳаммодга шундай насиҳат қилар эдилар:

"Боқ, Ўғлим! Ҳеч қачон мунозара қилма. Биз мухолиф тарафнинг оғзидан ҳақ гап чиқсаю, унинг гапини тан олсак деган ниятда мунозара қилар эдик. Сизлар эса, ишқилиб, мухолифнинг оғзидан ҳақ гап чиқмасайди, балки, ботил гап чиқсайди. Бизга уни рад қилиш имкони туғилса деган ниятда мунозара қиласиз". 

Балки, ҳозир ҳолат бундан ҳам баттардир. Чунки, у пайтда мухолифнинг оғзидан ботил гап чиқсайди, ҳақ чиқмасайди деган умид бўлар эди. Бунинг сабаби шу эдики, улар ҳақ гапни рад қилишни ҳохламас эдилар. Балки, ботил гапни рад қилиш орқали шарманда қилар эдилар. Шунинг учун уларда, мухолифнинг оғзидан ҳақ гап чиқмасайди, биз уни рад қила олсак деган умид бўлар эди. Ҳозирда эса мунозара қилишдан, мухолифнинг ҳар гапи ҳох ҳақ бўлсин ёки ботил, уни рад қиламиз деган ният бўлади.

А.Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Толибон” Кобул билан музокарага тайёр, агар...

536 22:40 06.03.2020

“Толибон” ҳукумат кучларига қарши ҳужумларини қайтадан бошлади

1362 09:20 03.03.2020

Афғонистонда энди тинчлик бўладими?

910 22:30 02.03.2020

“Толибон” АҚШ билан битим имзоланишини тасдиқлади   

501 20:00 27.02.2020

Афғонистонда энди тинчлик бўладими?

708 11:20 20.02.2020
« Орқага