Бурятияда ҳарбийларнинг аёллари республика раҳбари Алексей Циденовга эрларини уйга қайтаришни сўраб мурожаат қилишди. Ҳарбийлар январь ойида «машқлар»га борган ва ҳозир Украинада, деган зобитларнинг аёлларидан бири Вера Партилхаева.
«24 февралдан буён улар махсус операцияда қатнашмоқда. Улар руҳий ва жисмонан ҳолдан тойган. Уларнинг барчаси енгил ва ўртача даражадаги контузия олишган», - дея видеомурожаат қилган ҳарбийларнинг рафиқалари. Уларнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар тўрт ойдан бери дала шароитида, кўпчилик шамоллаган.
«Телевидения бу қонунбузарликни ошкор этмаяпти! Ҳамма қўрқади, жим бўлишга буйруқ берилган! Бу ноҳақ урушда ҳар бир аскарнинг ўлими виждонингизга ҳавола! Ўғилларимиз ва эрларимизни ватанга қайтаришни талаб қиламиз», деб ёзади Вера Партилхаева ижтимоий тармоқларида Бурятия Алексей Циденовга мурожаат қилиб.
Унинг сўзларига кўра, Циденовга бешинчи Тацин танк бригадаси ҳарбийларининг хотинлари мурожаат қилишган. Ушбу ҳарбий қисмдан камида 30 киши урушда ҳалок бўлганлиги маълум.