Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?» сўровномасининг натижалари билан танишинг

684

Azon.uz ахборот-таҳлилий портали ҳамда сайтимизнинг телеграмдаги канали орқали “Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?” номли сўровнома ўтказилди.

Унда умумий ҳисобда 3915 киши (телеграм каналда 1847 киши) қатнашди.

Azon.uz сайтидаги сўровнома. Screenshot

Сўровнома иштирокчиларининг катта қисми – 1755 киши, яъни 44.8 фоизи (телеграм каналда 972 киши, яъни 53 фоиз) бўш вақтини ижтимоий тармоқда ўтказишини билдирди.

1049 киши, яъни 26.8 % қатнашчи (телеграм каналда 367 киши, яъни 20 фоиз) бу вақтда китоб ўқишини маълум қилган бўлса, 395 киши, яъни 10.1 фоиз инсон (телеграм каналда 255 киши, яъни 14 фоиз) бўш вақти йўқлигини маълум қилди.

Azon.uz сайтининг телеграм каналидаги сўровнома. Screenshot

321 киши, яъни 8.2 % иштирокчи (телеграм каналда 70 киши, яъни 4 фоиз) “Ҳеч нарса қилмайман” номли жавобни танлаган бўлса, 166 киши, яъни 4.2 фоиз иштирокчи (телеграм каналда 77 киши, яъни 4 фоиз) компьютер (телефон) ўйинлари ўйнашини билдирди.

Иштирокчиларда 129 киши, яъни 3.3 фоизи (телеграм каналда 52 киши, яъни 3 фоиз) бўш вақтида телевизор кўришини билдирган бўлса, 100 киши, яъни 2.6 фоиз иштирокчи (телеграм каналда 48 киши, яъни 2 фоиз) спорт билан шуғулланишини маълум қилган.

Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилар! Келгусида яна қандай мавзуларда сўровнома ўтказишимизни истайсиз? Ўз фикрингизни изоҳда ёзиб қолинг. Имкон қадар уни инобатга олишга ҳаракат қиламиз.

Изоҳ ёзиш

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция: карикатура мавзусида сўров ўтказилмоқда

11328 20:45 27.10.2020

Америкаликлар Хитой молларини сотиб олишдан бош тортмоқда

984 17:30 18.05.2020

Ислом молияси бўйича сўровнома жавоби

2237 17:20 29.01.2020

Электр энергияси тақчиллиги муаммосини ҳал қилса бўладими?

751 15:21 17.01.2020

Исломий битимлар ҳақида

1408 13:50 06.01.2020

2.5 млн сўм маош: камми ёки кўп?

2817 18:00 19.11.2019
« Орқага