Янгиликлар

Бушро! Хушхабар!

5510

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига янги имом ноиб тайинланди: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори.

Ана, ҳақиқий хушхабар! Алҳамдулиллаҳ! Ҳурсандчиликларнинг кети узилмаяпти. Аллоҳ давомли қилсин...

Ана энди Рамазонларда, таровеҳларда кўринг бизни... Неча йиллик орзу эдия...

5 йилдан бери Рамазонда таровеҳларга, иложи борича қолдирмасдан қатнаб келамиз. Табиий, уйимиз Сергелида бўлгани учун шаҳардаги масжидлар, тўғрироғи, Ҳасан ва Ҳусайн қори акалар имомликка ўтадиган масжидлар уйимиздан бир мунча узоқ. Бир кун борсак, 2 кун бормасдик.

Боролмаган кунларимдаги қироатларни t.me/quranuz_kanali dan, яна бир қанча жойлардан қидирирардим. Топганларимга хурсанд, тополмаганларимга эса қаттиқ хафа бўлар эдим. 

Ўша пайтларда, «Қани энди, Ҳасан ва Ҳусайн қори акалар уйимизга яқин бўлган масжидларга имом бўлишсаю, таровеҳнинг бирор кунини қолдирмасдан қатнашга ҳаракат қилар эдим», деган ўкинч пайдо бўлганди ичимда. 

Аллоҳ ўша кунларни насиб қилгани рост бўлсин...

Муҳаммад Ризо Мунаввар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳнинг бир қонуни бор

1755 06:30 16.03.2020

Дунё уламолари шайх ҳазратларини хотирлайдилар...

1150 08:00 13.03.2020

Шайх феномени

1591 11:21 12.03.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини эслаб...

804 15:08 10.03.2020

Шайх вафот этганига беш йил бўлди...

2261 10:29 10.03.2020

Хайрулла Ҳамидов: “Шайхдан шундай дарс олганман!”

3362 17:00 19.02.2020
« Орқага