Бўстонлиқ туманидаги икки масжид янгидан қайта тикланмоқда

11:43 14.06.2019 309

Бўсонлиқ туманида жойлашган  “Хўжакент” ва “Сори эшон Абдали” жоме масжидларининг қайта қурилишига илк ғишт қўйиш тадбири бўлиб ўтди. 

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов: ”Тинчлик, осойишталик ҳукм сураётган юртимизда, файзу баракот билан хотиржамликда ҳаёт кечираётган халқимизда масжидларимизда амалга оширилаётган мана шундай хайрли ишларнинг натижасида икки хил нарсани кузатишимиз мумкин: биринчиси, юртдошларимизнинг иймон-эътиқоди мустаҳкамланиб боряпти, масжидга бўлган муҳаббати ортмоқда. Икиинчиси эса, Аллоҳ берган иқтисодий имкониятларимиз кенгаймоқда, кун сайин кўпайиб бораётган моддий неъматларимизни мана шундай хайрли ишларга сарфламоқдамиз”.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!