«Фитна уйқудадир, уни уйғотган кишини Аллоҳ лаънатлаган»

23:05 22.07.2019 753

Фитна фитнадир (бу маълум нарса). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитнани эмас, балки ўша фитнани очган кишини лаънатлаганлар.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот айтадилар: “Фитна уйқудадир, уни уйғотган кишини Аллоҳ лаънатлаган”.

Аслини олганда Аллоҳ айтади: “Ҳеч бир жон бошқанинг оғирлигини кўтармас”.

Фараз қилайлик, бир инсон хокимга қарши намойиш ўтказди. Бу ўринда жазоланадиган киши ўша инсон бўлади. Тўпланган одамлар орасида бу инсон борлиги учун йиғилганларни ҳам жазолаш лозим эмас.

Агар биз шу гапни айтадиган бўлсак, бирор фойда бўладими? Йўқ, ҳеч қачон.

Сизларни бундан қайтаришимнинг ва ушбу ҳокимни шафқатсизликдан тўхтатишнинг энг қисқа йўли нима? Ҳокимнинг ушбу шафқатсизлигини тўхтатишга мени олиб борадиган энг яқин йўл унинг ғазабини қўзғатаётган кишиларга эътибор беришим ва уларга “Қўлларингизни тийинглар, қуролларингизни Расулуллоҳ буюрганидек қинига солиб қўйинглар”, дейишимдир. Агар улар шу ишни қилса, бир неча кун ўтиб ҳокимнинг ғазабидан тушганини кўрасиз.

Лекин мен “Ҳа, сизлар мазлумсизлар, ҳаракат қилинглар, ҳаракатингларни кучайтиринглар”, десам нима бўлади? Ўнлаб одамлар ўлдирилиб, ушбу томоннинг ташнаси қонади. Аччиқланган ҳоким ўша ўнта одамни қандай ушлашни билмайди, (чунки у) улар у ер-бу ерда яшириниб, (бошқа одамларга) аралашиб кетганлари учун кўрмайди. Энди у ўнта одамнинг бадалига юзлаб одамни ўлдиради. Лекин сабаб нима?

Мен кеча ушбу иш тарқалган шаҳарлардаги дўстларимизга йўллаган мурожаатимда айтган эдим.

Мен уларга “Ҳой дўстларим!! Қайсики инсон бир ишни бажаришга тушса, ушбу ишни бажаришдан олдин икки кўзини юмиб, ўзининг ўлишини ва маҳшар куни Аллоҳнинг олдида туриши ва ҳисоб қилинишини ўйлаши керак. Ўша кунда унга “Нима учун бу ишни қилдинг? Қиёмат куни ўзинг ҳақида тортишадиган (сенга фойда берувчи) ҳужжатинг нима?” деб савол берилади”, дедим.

У шуларни хаёлига келтириши лозим.

Сен ҳозирнинг ўзида ушбу ҳужжатингни излаб топгин. Агар Аллоҳнинг сўроқ-саволидан сени қутқаришга кучи етадиган ҳужжатга таянаётган бўлсанг, марҳамат (бемалол ишингни қилавер).

Эй дўстим! Агар ўзингни Аллоҳнинг ғазабидан ва Расулуллоҳ айтган зулматлардан қутқара оладиган ҳужжатга эга бўлмасанг, эҳтиёт бўл! Ҳоким сени урушса ҳам, буни қилишдан ўзингни сақла! Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Сени ўлдираётганида унинг қиличи шуъласини кўзинг кўрмаслиги учун юзингга кийимни ташлаб (ёпиб) ол”, деганлари каби одам боласининг яхшиси бўл. Сен бу иш билан дўстларинг қонларини сақлаб қолиш йўлида ўз жонингни қурбон қилган бўласан.

Эътибор беринглар, иш қанчалар буюк ва улуғ!

Агар сен (фитначининг чақириғини) қабул қилсанг, иш кенгаяди, кейин яна кенгаяди. Иш кенгайиб катталашгач, у сенинг қўлингдан сўнг рақибинг қўлидан чиқади.

Имом Бутийнинг “Риёзус-солиҳийн шарҳи” номли туркум дастурининг 547-дарсидан
Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!