Янгиликлар

Буюк Британия Ислом молияси бўйича етакчи...

748

Насронийликнинг Англия черкови йўналиши расмий дин сифатида эътироф этиладиган, ўзи дунёвий давлат ва аксарият фуқаролар насроний бўлган Буюк Британиянинг 20 дан ортиқ банки ислом молияси маҳсулотлари ва хизматларини таклиф қилаётганлиги, 90 фоиздан ортиқ аҳолиси мусулмон ҳисобланган Ўзбекистонда эса бирорта ҳам ислом молия муассасасининг йўқлиги ниҳоятда ажиб ҳолат. Аммо бугунги кун воқелиги шундай.

Умуман олганда шитоб билан ривожланаётган ислом молияси бугунги кунда кўп мамлакатларда иқтисодий ўсишни кучайишига туртки бўлаётганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Масалан, қатор мамлакатларда ислом молияси «ҳалол туризм», «ҳалол озиқ-овқат саноати», «ҳалол дори-дармон саноати» ва бошқа «ҳалол» соҳалар билан биргаликда яхлит «ҳалол индустрияси» сифатида ривожланаётганлиги ва бу эса барча иштирокчилар учун манфаатли бўлишини айтиб ўтиш лозим (ҳар қандай соҳа ривожланиши учун молиявий маблағ/сармоя керак, ислом молия муассасаларига эса ҳалол ҳамкор ва мижозлар керак).

Албатта ислом молия муассасалари фақат мусулмонларга хизмат кўрсатиб, уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун ташкил қилинмайди шу сабабли мусулмон бўлмаганлар ҳам ислом банкларига мурожаат қилишмоқда ва ўзларига керакли барча хизмат турларидан фойдаланишмоқда, чунки улар ислом банкларини «маънавий» молия муассасалари сифатида кўришади, яъни ушбу банклар биринчи навбатда шу жихатлари билан анъанавий банклардан ажралиб турадилар (албатта бу, ислом молия муассасаларига қўшимча масъулият юклашини ҳам айтиб ўтиш керак).

Биз шу соҳанинг ичида бўлганлигимиз учун «ҳалол молия + ҳалол ишлаб чиқариш саноати (озиқ-овқат, дори-дармон, пардоз-андоз) + ҳалол хизматлар (туризм)» ҳамкорлиги иншааллоҳ бу соҳани шиддат билан ривожланишини таъминлаши мумкинлигини кўрмоқдамиз.

Бизнинг мамлакатимизда ҳам ислом молияси ривожи учун барча имкониятлар бор, агар жиддий эътибор берилса Ўзбекистон соҳа пешқадамларидан бири бўлиш эҳтимоли катта.

Ислом молияси сайтидан олинди

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жанжалнинг каттаси энди бошланадиган кўринади...

4406 17:30 08.04.2020

Борис Жонсоннинг аҳволи ёмонлашди

1249 15:30 08.04.2020

Британия Хитой ва Россияни коронавирус ҳақида фейк тарқатишда айблади

1295 15:30 06.04.2020

Тарихда бугун: Руандада даҳшатли геноцид бошланди

1483 15:00 06.04.2020

Британияда коронавирус билан курашаётган ўзбек шифокори: болалар, ёшлар ўлиб кетяпти...

1863 15:00 06.04.2020

Судан: мудофаа вазирини ким ўлдирди?

592 20:15 02.04.2020
« Орқага