Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Буюк Британия Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчириши мумкин

321

Лиз Трасс Буюк Британиянинг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчириш ҳақида ўйламоқда.

Британия ҳукуматидаги манбалардан бирининг сўзларига кўра, Трасс бу ҳақда исроиллик ҳамкасби Яир Лапидга маълум қилган. Ҳозирга қадар Исроил расмийлари бу хабарга изоҳ бермади.

Буюк Британия Исроил пойтахти ноқонуний равишда Қуддус деб эълон қилинган бўлса-да, ўз дипломатик ваколатхонасини Тель-Авивда жойлаштириб келаётган эди. The Jerusalem Post  билан суҳбатлашган амалдорнинг сўзларига кўра, Лапид Трасс элчихонани кўчиришига умид билдирган.

Бош вазирликка сайланиш арафасида Лиз Трасс Исроилнинг консерватор тарафдорларига ёзган мактубида элчихона жойлашган шаҳарни ўзгартиришини ва бу масала “муҳим ҳамда нозик”лигини тушунишини маълум қилган.

“Ўзимнинг ажойиб дўстим Лапид билан бу масалада кўп гаплашдим. Тан оламан, мен бу қадамни Исроил билан мустаҳкам асосларда ишлаётганимизни билдириш учун кўриб чиқяпман”, — Трасс.

АҚШ собиқ президенти 2017 йилда Қўшма Штатлар элчихонасини Қуддусга кўчиришини эълон қилди ва бир йилдан сўнг буни амалга оширди. Бу фаластинликларнинг нафратига ҳамда халқаро ҳамжамият кескин норозилигига сабаб бўлган. Трамп маъмурияти шунингдек, узоқ йиллар Фаластин учун амалда АҚШ элчихонаси вазифасини ўтаган Қуддусдаги консулхонани ҳам ёпди. Ҳозирда Қўшма Штатлар давлат котиби бўлган Энтони Блинкен уни қайта очишга ваъда берган.

Ҳозирда АҚШдан ташқари, Косово, Гондурас ва Гватемала ҳам Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

30 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

196 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

187 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

226 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

282 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

475 10:20 01.10.2022
« Орқага