Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Буюк Британия: мусулмон шоири ҳаётига бағишланган спектакль қўйилади

981

Буюк Британиянинг энг сара спектакллари намойиш этиладиган  Қиролликнинг Шекспир театри улуғ шоир Жалолиддин Румий ҳаётига бағишланган спектаклни саҳналаштиришга ҳозирлик кўрмоқда. Ал-Жазиранинг хабар беришича, спектаклни намойиш этишдан мақсад ғарбнинг ислом олами ҳақидаги  фикрларини ўзгартиришдир.

Спектаклда бош ролни асли ливанлик актёр Надим Наман ижро этади. Асар мусиқасини қатарлик бастакор Дана Ал-Фардан басталаган.

Машҳур мусулмон шоирининг ҳаётини саҳнада жонлантириш ғояси пайдо бўлишига унинг сўз ва афоризмлари Ғарб жамиятида кенг тарқалгани, Мадонна каби машҳур эстрада хонандаларининг қўшиқларида қўлланилиши, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг саҳифаларига унинг афоризмларини  жойлашиши сабаб бўлган. 70-йиллар аввалида Румий шеърлари  Америка Қўшма Штатларида энг кўп тарқалган эди. Унинг шеърларини Колеман Баркс таржима қилган. Аммо ўқувчиларнинг кўп қисми у ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас, ҳатто кўпчилик унинг мусулмон бўлганини ҳам билишмайди.

Спектакль муаллифлари ушбу намойиш ҳам Кахлиля Гибриннинг «Синган қанотлар» романи каби муваффақиятни узоқ муддатли пандемиядан сўнг такрорланишига умид қилишмоқда. Улар британиялик томошабинларни Шарқ адабиёти қизиқтира олишига ишониб ҳаракат қилишмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британияда истеъмолчилар оғир кунларни бошдан кечирмоқда

700 09:35 18.05.2022

Kinder Surprise шоколадли тухумларидан салмонелла бактерияси топилди

569 14:05 08.04.2022

Собиқ бош вазир украиналик қочқинларга гуманитар ёрдам олиб боради

492 15:20 19.03.2022

Россия АҚШ ва Буюк Британиянинг ҳарбий жиноятларини эълон қилиши мумкин

4398 19:45 17.03.2022

Байроғида автомат тасвирланган давлат

1587 21:05 11.03.2022

Украина ўз ядро қуролларидан нега воз кечган эди?

2424 11:20 01.03.2022
« Орқага