Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Буюк Британия Ўзбекистоннинг эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини тан олади

462

Буюк Британия 10 январдан бошлаб Ўзбексистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Буюк Британияга сафар қилаётган Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқишдан камида 14 кун олдин тўлиқ вакцинация курсини ўтаган бўлсалар, эмланганлик тўғрисидаги сертификат ҳақиқий ҳисобланади.

Шунингдек, Буюк Британияга кириш учун қуйидаги вакциналардан бири билан эмланганлик бўлиш шарт эканлиги қайд этилган:

  • Covaxin;
  • Moderna;
  • Janssen (битта доза);
  • Novavax (Nuvaxovid ва Covovax);
  • Oxford/AstraZeneca;
  • Pfizer/BioNTech;
  • Sinopharm Beijing;
  • Sinovac-CoronaVac.

Бироқ, Ўзбекистонда энг кўп қўлланилаётган ZF-UZ-VAC 2001 хитой-ўзбек вакцинаси улар орасида мавжуд эмас.

«Вакцинация сертификатига эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари эндиликда Англия ҳудудига кириш учун ПЗР тестини тақдим этишлари керак бўлмайди ва улар 10 кунлик карантин ўтиш талабидан озод қилинади. Бундан ташқари, Британия ҳудудига киргандан сўнг ПЗР тест ўрнига анча арзонроқ турувчи ИФА-тест (lateral flow test) топширилади», – дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда тиббий ниқоб тақиш мажбурияти олиб ташланди 

277 10:40 27.04.2022

БАА: эмланмаган фуқароларга бўлган тақиқ бекор қилинмоқда

457 18:05 14.04.2022

Саудия Арабистони бу йил Ҳажга қанча зиёратчи келиши мумкинлигини маълум қилди

1213 12:05 09.04.2022

Аё София масжидида 88 йилдан сўнг  таровиҳ намози ўқилади

816 10:26 01.04.2022

Пандемия билан боғлиқ уч сценарий маълум қилинди 

563 14:20 31.03.2022

Саудия Арабистони 34 давлатда ифторлик дастурини ишга туширади

680 19:10 28.03.2022
« Орқага