Янгиликлар

Буюк Британия ва АҚШ Россияни Ливияга ёлланма жангчиларни юборишни тўхтатишга чақирмоқда

545

Кеча Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатлари Россиянинг Ливия урушидаги ролини қоралаб, Москвадан Халифа Хафтарни қўллаб-қувватлаш учун ёлланган жангариларни юборишни тўхтатишга чақирди, дея хабар беради AFP.

"Биз ташқи томонларнинг қуроллар, ускуналар ва ёлланма жангариларни етказиб беришда давом этаётгани ҳақида кейинги хабарлардан жуда ташвишдамиз", деди Буюк Британиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили ўринбосари Жонатан Аллен.

Бу БМТнинг докладида Ливияда Россия ва Сурия жангарилари борлигини тасдиқланганидан сўнг рўй берди.

"Вагнер гуруҳининг фаолияти можарони янада кучайтирмоқда ва Ливия халқининг азобларини давом эттирмоқда", деди Аллен.

"Ливиядаги можаронинг барча томонлари ҳарбий операцияларни дарҳол тўхтатиши керак", деди АҚШ элчиси Келли Крафт.

Ўтган ой Ливия ички ишлар вазири Россияни Ливияда кимёвий ҳужум уюштирганликда айблаган эди.

Россиялик ёлланма жангарилар Триполининг жанубидаги Салоҳуддин минтақасида Ливия миллий келишуви ҳукуматининг халқаро ҳамжамият қўллаб-қувватлаётган кучларига қарши асаб-паралитик воситаларини қўлладилар, деди журналистларга Ички ишлар вазири Фатҳи Башах.

Россиянинг "Вагнер" гуруҳи ёлланма ишчилар орасида энг зиддиятли органлардан биридир. Унга Россия президенти Владимир Путин билан яқин алоқада бўлган бизнесмен Евгений Пригожин эгалик қилади.

Блумберг маълумотларига кўра, "Вагнер" гуруҳи Ливияга 1000 дан ошиқ жангариларни, шу жумладан Хафтар кучларини ўргатувчи россиялик учувчиларни ва Ливия осмонида кўринган Россиянинг "Сухой-22" ҳарбий самолётларини олиб келган.

Илгари Украинада тажриба орттирган ёлланма жангарилар Ливияда олдинги фронтда жанг қилмоқдалар, деб хабар беради Euronews.

Ўтган йил январ ойида Туркия президенти Ражаб Эрдоған Ливияда 2000 дан ортиқ "Вагнер" ёлланма аскари жанг қилаётганини айтган эди.

Бироқ Путин рус ҳарбий хизматчиларининг Ливияда давлат номидан иш олиб боришини ёки Россиядан тўловлар олаётганини рад этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британиялик ҳарбийлар Ироқдаги уруш жиноятлари бўйича жавобгарликка тортилмайди

203 21:00 02.06.2020

Шайхул Ҳинд: "Мен қўлимдан келганини қилдим..."

1647 08:30 15.05.2020

"Ҳушёр бўлинг": британча карантинни енгиллатиш 

688 14:30 11.05.2020

Британия: қора танлилар коронавирусдан кўпроқ вафот этяпти

587 12:00 08.05.2020

100 ёшли рўзадор отахон коронавирусдан азият чекканларга ёрдам тўплаяпти

441 21:00 07.05.2020
« Орқага