Буюк Британияда жамоат жойларида Қуръон тарқатишни тақиқлаш таклиф этилди

12:30 14.08.2019 344

Британиядаги Бирлашган қироллик мустақил партиясининг янги етакчиси Ричард Брайян жамоат жойларида Қуръони карим тарқатишни тақиқлаш таклифи билан чиқди.

Брайян Sky News телеканалига берган интервьюсида Қуръони Каримнинг зўравонликка ундашини иддао қилди ҳамда охирги йилларда юз берган терактларни Ислом динига боғлади. Унинг айтишича, Буюк Британия қонунларида зўравонлик тақиқланади ва шунинг учун ҳам Қуръони каримни тарқатиш масаласини кўриб чиқиш зарур.

Бирлашган қироллик мустақил партияси ўтган йилнинг сентябрида ўтказилган конгрессида исломофоб манифест эълон қилган эди. Унда мусулмонларга алоҳида қамоқхоналар очиш, мигрантларга нисбатан хавфсизлик текширувини кучайтириш ва ирқичликни тақиқловчи қонунларни бекор қилишга чақириқлар бор.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!