Янгиликлар

Буюк Британияда мусулмонлар сони расман 3 миллиондан ошди

791

Қиролликнинг миллий статистика бюросининг хабарига кўра, мусулмонларнинг сони 2019 йил якуни бўйича 3 миллион нафардан ошди.

Лондоннинг баъзи қисмларида мусулмонлар аҳолининг 50 фоизини ташкил этади. Ҳолат шу даражада қолса, мазкур жойларда яқин ўн йилликда мусулмонлар аксариятни ташкил этиши аниқ.

Расмий маълумотларга асосан, Англия, Шотландия ва Уэльснинг мусулмон аҳолиси 3 363 210 нафар, яъни, аҳолининг умумий сонининг 5,9 фоизидир, деб ёзади IslamNews The Sun маълумотларига таяниб.

2018 йил маълумотларича Лондонда 1,26 миллион нафар Исломга эътиқод қилувчилар яшаган, бу пойтахт аҳолисининг 14,2 фоизидир.

Мусулмонлар сони ортар экан, христианлар сони камайиб бормоқда. Сикхлар, яҳудийлар ва буддистларнинг сони аввалги даражада қолди.

Мавзуга оид:
Буюк Британияда жамоат жойларида Қуръон тарқатишни тақиқлаш таклиф этилди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британия Хитой ва Россияни коронавирус ҳақида фейк тарқатишда айблади

1172 15:30 06.04.2020

Тарихда бугун: Руандада даҳшатли геноцид бошланди

1345 15:00 06.04.2020

Британияда коронавирус билан курашаётган ўзбек шифокори: болалар, ёшлар ўлиб кетяпти...

1738 15:00 06.04.2020

Судан: мудофаа вазирини ким ўлдирди?

575 20:15 02.04.2020

Закот ҳақидаги мулоҳазалар

407 12:00 02.04.2020

Буюк Британия: мусулмон шифокорлар коронавирусдан вафот этди

1164 16:30 01.04.2020
« Орқага