Янгиликлар

Буюк Британияда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг визаси узайтириладими? 

603

Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат туфайли Буюк Британиянинг Ички ишлар вазирлиги расмий порталида Бирлашган Қироллик ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларининг визаларини узайтириш бўйича янги қоидаларни жойлаштирди.

Саёҳат чекловлари туфайли Буюк Британияни тарк эта олмаётган ва мамлакатда қолиш учун рухсатнома муддатлари тугаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг визалари 2020 йил 31 майга қадар узайтирилади 

Саёҳат чекловлари туфайли Буюк Британияни тарк эта олмаётган ва мамлакатда қолиш учун рухсатнома муддатлари тугаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг визалари 2020 йил 31 майга қадар узайтирилади.

Бунинг учун Буюк Британия Иммиграция хизмати билан CIH@homeoffice.gov.uk электрон почтаси орқали боғланиб, зарур маълумотларни (тўлиқ исмингиз, фуқаролигингиз, олдинги визангиз рақами) бериш ҳамда мазкур мамлакатдан ҳозирда чиқиб кета олмаётгани сабабини қисқача тушунтириб бериш керак (масалан, чегараларни ёпиқлиги). Аризачига мурожаат қабул қилинганлиги ва визани узайтирилганлиги ҳақида тасдиқнома юборилади.

Шунингдек, 31 майига қадар Буюк Британияни тарк этмасдан туриб мазкур давлатда узоқ муддатли яшаш рухсатномасини олиш учун онлайн мурожаат этиш ҳам мумкин. Бундай ҳолда, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ўзгармайди ва стандарт тўловни амалга ошириш талаб этилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британиялик ҳарбийлар Ироқдаги уруш жиноятлари бўйича жавобгарликка тортилмайди

219 21:00 02.06.2020

Буюк Британия ва АҚШ Россияни Ливияга ёлланма жангчиларни юборишни тўхтатишга чақирмоқда

549 15:01 21.05.2020

Шайхул Ҳинд: "Мен қўлимдан келганини қилдим..."

1660 08:30 15.05.2020

"Ҳушёр бўлинг": британча карантинни енгиллатиш 

690 14:30 11.05.2020

Британия: қора танлилар коронавирусдан кўпроқ вафот этяпти

591 12:00 08.05.2020

100 ёшли рўзадор отахон коронавирусдан азият чекканларга ёрдам тўплаяпти

443 21:00 07.05.2020
« Орқага