Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Буюк Британияда рекорд даражадаги жазирама: бунга нималар сабаб бўлмоқда?

1272

Буюк Британия метеорология хизмати маълумотларига кўра, тез орада мамлакат тарихидаги энг иссиқ ҳарорат кузатилади.

Айрим иқлимшунослар буни глобал иқлим ўзгариши билан боғламоқда. Метеорология бюросининг таъкидлашича, айнан шу омил ҳароратнинг кескин кўтарилиш эҳтимолини ўн баробарга ошириб юборган.

Ҳозирнинг ўзида Бирлашган Қиролликдаги шифохоналар, мактаб ва транспорт хизматлари фаолиятига об-ҳавонинг кескин исиши салбий таъсир кўрсатган. Бу дунёдаги ўртача ҳарорат 1 даражага ошиши оқибатида рўй бермоқда. Бу кам туюлиши мумкин, аммо БМТ маълумотларига кўра, биз сўнгги 125 минг йилдаги энг иссиқ даврда яшаяпмиз. Кўмир, нефть ва газ қазиб олиниши оқибатида чиққан иссиқхона газлари сўнгги 2 миллион йил ичида атмосферада ис газининг энг йирик концентрацияси тўпланишига олиб келди.

Иқлим ўзгариши қаерга кетмоқда?

БМТ томонидан глобал иқлим исишини 1.5 даражада ушлаб туриш мақсад қилинган. Ташкилот 2025 йилда атмосферага чиқадиган зарарли газлар максимум миқдорга етишини маълум қилган. Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда CO2нинг атмосферага чиқарилиши 6 фоизга ошди (36.3 миллиард тонна, тарихдаги энг юқори кўрсаткич). 2030 йилда бу кўрсаткич икки баробарга камайиши керак, бу ҳозирги ўн йилликка нисбатан 43 фоизга қисқартиришни талаб қилади.

2050 йилга келиб эса атмосферага чиқариладиган ис газини “нол”га тушириш режалаштирилган. Бу эса дунё аҳолисининг аксарият қисми томонидан катта муаммо сифатида қабул қилинган.

“Бир неча ўн йилликдан сўнг ёз мавсуми анчагина совуқ ўтиши мумкин”, – деган Лондон Империя коллежи иқлимшуноси Фридерик Отто. Рединг университети профессори Найджел Арнелл эса аксинча, келажакда илиқ мавсумлар янада чўзилишидан огоҳлантирган. Унинг фикрича, биз янада кўпроқ иссиқ ҳарорат тўғрисида огоҳлантиришлар оламиз, зарарли экстремал ҳарорат кунлари ҳам кўпаяди.

Буюк Британия бунга қарши қандай чоралар кўрмоқда?

Ўтган йили Глазгодаги иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган халқаро конференцияда собиқ бош вазир Борис Жонсон дунёни ҳалокатдан “бир дақиқа” ажратиб турганини айтганди. Аммо британиялик экспертлар мамлакатнинг жорий сиёсати энергетик нейтралликка ёрдам бермаслигини таъкидлаган.

Британия соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда 2 мингдан ортиқ инсон жазирама қурбонига айланган.

Иқлим ўзгариши масалалари бўйича қўмита раиси ўринбосари баронесса Браун яқин ўн йилликда бу рақам 3 баробарга кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

“Буюк Британия кескин жазирамага тайёр эмаслиги ҳақида ўн йилдан буён гапириб келамиз”, – деган Браун.

Рединг университети профессори Ханна Клок эса мамлакатдаги уйлар ва инфратузилма юқори даражадаги ҳароратга мослашмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

288 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

156 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

175 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

397 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

240 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

222 18:25 02.10.2022
« Орқага