Илм

Буюк Имомнинг матонати

1782

Олдинига халифа Маъмун, унинг вафотидан кейин унинг укаси Мўътасим мўътазила фирқасининг таъсирида имом Аҳмадга нисбатан фитна уюштиришади ва уни икки йилдан ортиқроқ қамоқда ушлаб туришади.(Маълумки, мўътазила фирқаси Қуръонни маҳлуқ деб эътиқод қилишарди). Ҳар гал Имомнинг иродасини синдириш учун Мўътасим одамлари билан келиб уни ўзи сўроқ қилар, гапига кўндира олмагач, дарра уришга буйруқ берар эди. Калтак зарбидан ҳушидан кетган олимни яна қамоққа олиб кетишар, эртасига бу иш яна такрорланарди.

Тарихчилар шу иш билан боғлиқ ушбу ривоятни келтиришади: “Бир куни калтак зарбидан ҳушидан кетаёзган Имомнинг қулоғига фитнабоши Ибн Абу Дуод: “Эй Аҳмад, қулоғимга “Қуръон – махлуқ” деб қўйгин, сени халифанинг қўлидан қутқариб қоламан”, дейди. Шунда Имом Аҳмад бошини аранг кўтариб: “Эй Ибн Абу Дуод, қулоғимга “Қуръон – Аллоҳнинг каломи, махлуқ эмас” деб қўйгин, сени Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоламан”, дедилар.

Бу воқеа халифанинг тавба қилиши, фитнабоши Ибн Абу Дуод ва шеригининг қатл қилиниши ҳамда имом Аҳмаднинг эъзозланиши билан тугади.

 

Мубашшир АҲМАД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мен фақат Қуръонни очган эдим...

449 23:00 01.06.2020

Мўминнинг йўқотгани тадаббур бўлмасин

861 20:39 30.05.2020

Истанбулдаги Қуръон тиловати Грецияга ёқмади

1715 10:11 30.05.2020

Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар:

1378 13:30 27.05.2020

Асал ва арининг сирлари

1766 23:00 26.05.2020

Қаерда ва қачон дуо қилиш керак?

677 20:00 25.05.2020
« Орқага