Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Буюк муфассир номига қўйилган масжид

802

Юртимиздаги масжидларимизни ёритишда давом этамиз. Бу сафар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Мевазор маҳалласи, Токзор кўчасида жойлашган «Олтинхонтўра» жоме масжидини ўргандик.      

Ушбу масжидга Ўзбекистон мусулмонлари идораси таклифига биноан Туркистоннинг машҳур уламоларидан бири, Қуръони карим маъноларини илк бора туркий тилига таржима қилган Олтинхонтўра номлари берилган. У кишининг тўлиқ исмлари Маҳмуд бин Назир ат-Тарозий ал-Маъруф. Туркистоннинг энг катта машҳур уламоларидан бўлган. Асли туғилган манзили Тароз шаҳридадир. Бу шаҳар номи кейинчалик ўзгартирилиб Жамбул деб номланган. Жамбул ҳозирги Қозоғистонда жойлашган. У кишининг туғилган йиллари аниқ тарихда кўрсатилмаган. Ўзларининг китобларида келишича, тахминан 1895-1896 йилларга тўғри келади. Олтинхонтўра ниҳоят даражада тақводор бўлган. Дастлабки илмни ўз юртларида олиб, сўнгра Тошкент ва Бухоро шаҳрида илмларини давом эттирган. 1930 йилгача мадрасаларда мударрис ва масжидларда имом-хатиб бўлиб хизмат қилган.  Олтинхонтўранинг дастлабки китоби муқаддас Қуръони карим маъноларининг араб тилидан форс ва туркий тилларга таржималаридир. Яна бир эътиборга молик асарларидан бири «Арробдул ҳасан ала муфсидис заман» урду тилида кейинчалик чоп этилган. Олтинхонтўра ҳазратлари кўплаб китоблар таълиф этган ва халқ, жамият учун катта илмий мерос қолдирган. Бироқ, у кишининг аксар ҳаётлари мусофир юртларда бўлганлиги учун ёзган китоблари ўша юртларда қолиб кетган. Бизгача етиб келган китоблари Қуръони карим маъноларининг туркий тилга таржимасидир. 

“1961-1962 йилларда бу жойлар колхознинг кенг даласи бўлиб, беда ва турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экиладиган жой бўлган. Ҳозирги Қатортол маҳалласи томонда токзор мевали боғлар бўлган. 1961 йилдан 1963 йилларгача Қатортол, Қозиработ, Новза, Чилонзор маҳаллаларидаги одамларни иморатлари бузилиб бир қисми шу ерга, яна бир қисми Бирлик, Чўпон ота, Қатортол томонларга кўчиб келган. 1962 йилда Ҳусниддин Қодиров  маҳаллага раис бўлиб ишлаган пайтларда маҳаллада ҳали ҳеч нарса бўлмаган, одамлар кўчиб келган, лекин бирорта тоат-ибодат қиладиган масжид мавжуд бўлмаган. У даврларда намоз ўқиш тақиқланган эди. Маҳалла аҳолиси “халққа бир тобутхона керак, вафот этган одамлар учун шу каби жойлар зарур” деб 3,5 сотихлик ерни олишган. Мана ҳозирги кунгача шу жойни кадастри ҳужжатлари ўзгаришсиз Қодиров Ҳусниддин номларида турибди. Ундан кейин маҳалланинг саховатпеша одамлари билан икки хонали кичик бир жой қилинган, бир хонасида 10-15 киши учун намоз ўқиш учун жой, иккинчи хонасига маҳалланинг идиш-товоқ, қозонлари қўйилган. Шундай қилиб ўша жойда намоз ўқиб юришган. Биринчи имом Кўкалдош мадрасасини битирган Шоикром домла бўлган. 1980-йилларга келиб у икки хона бузилиб, ўрнига Қодир ота бошчилигида ҳозирги юқоридаги хонақо қурилган. Шоикром домла вафотларидан сўнг Шоназир домла ўрниларига шу ерда имомлик қилган. Ҳаттоки, бу инсонларга ҳеч қандай ойлик маош ёки бошқа бир кўмак берилмаган, Аллоҳ йўлида бу инсонлар халқимизга хизмат қилишган. 1990-йилларда хонақолар кенгайтирилиб усти очилиб бошқатдан таъмирланган. Маҳалламизда шу масжидда устачилик қилиб ишлаган одамларимиз ҳам бор. 

Халқимизга ёшларга диний ахлоқ одобларни ўргатишда Шоюсуф домла, Шорасул ота каби кўплаб жонкуярлар фаолият юритишган. Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, мустақилликдан сўнг кўплаб диний таълим даргоҳлари очилди, шундан бери бу масжидда 6-7 нафар имом домлалар фаолият юритиб кетишди ва ҳозир ҳам бизларга имомлик қилиб келаётган домлаларимиз ҳам жуда илмли ва одоб-ахлоқли инсонлар бўлиб ёшу қарига ўрнак бўлиб келишмоқда”, дейди Масиҳиддин ота.

“Олтинхонтўра” масжиди хонақоси 600 намозхонга мўлжалланган ва ташқи саҳнисига ҳам 350 одам жойлашиши мумкин. Масжиди умумий 900 га яқин намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Таҳоратхона ҳам барча қулайликларга эга. 

Асосийси, масжид доимо намозхонлар билан гавжум. Бу масжиднинг яна бир устунлик томони – замонавий китобхонага эга эканлигидир. Китобхонлар эса нафақат китобларни масжид китобхонасини ўзида, балки уйларига олиб кетиб ҳам ўқиши мумкин.

Нурбек Ғофуров,

Azon.uz мухбири.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

552 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1257 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

217 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

743 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

293 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1499 20:03 17.01.2022
« Орқага