Буюк қайтиш норозилик намойишлари давом этади

08:20 11.05.2019 826

Ҳар жума куни Исроил ва Ғазо чегарасида ўтказилаётган Буюк қайтиш норозилик намойишларига Исроил ҳарбийларининг ҳужум қилиши натижасида бир фаластинлик шаҳид бўлди ва 30 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Яраланганлар орасида 4 бола ва бир нафар тез ёрдам ходими бор.

Буюк қайтиш норозилик намойишлари ҳар ҳафтанинг жума куни Исроил билан чегарадаги 5 нуқтада – Рафаҳ, Хон Юнус, Бариж, Ғазо ва Жабалийяда 2018-йил 30 мартдан бери ўтказиб келинмоқда.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, шу пайтгача мазкур намойишларда 304 фаластинлик шаҳид бўлган. Улар орасида 59 бола ва 10 аёл бор.

Шунингдек, 17301 киши турли даражадаги жароҳатлар орттиришган. Жароҳатланганларнинг 3544 таси болалар ва 1168 таси аёллардир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!