"Буюрганимдек амал қил, қайтарган нарсамдан тўхта​!"

19:00 05.01.2019 707

“Эй Одам фарзанди! Буюрганимдек амал қил, қайтарган нарсамдан тўхта, шунда сени ҳеч вафот этмайдиган тириклар жумласидан қиламан. Мен (абадий) тирикман, ҳеч қачон ўлмайман. Агар бирор нарсага “Бўл!” десам, у нарса (пайдо) бўлади.

Эй Одам фарзанди! Агар сўзинг мулойим, амалинг қабиҳ бўлса, у ҳолда сен мунофиқларнинг раисисан. Агар зоҳиринг чиройли, ботининг хунук бўлса, у ҳолда сен ҳалокатга дучор бўлгувчилардансан. Улар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар, аммо ўзлари сезмаган ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар.

Эй Одам фарзанди! Жаннатга фақат Менинг буюклигимга тавозе қилганлар, кунини зикр билан ўтказганлар, фақат Мен учун нафсини шаҳватлардан тийганлар киради. Албатта Мен ғарибларни паноҳим, қашшоқларни ҳимоям остига оламан. Ота ўз фарзандига (қанча) раҳмдил, бева аёлга эр (қанча) меҳр-шафқатли бўлганидек, Мен етимни (шунчалик) ҳурматлайман. Ким мана шу сифат билан васф қилинса, унга жавоб берувчи бўламан. Қачон дуо қилса, ижобат этаман. Қачон сўраса, сўраганини бераман”.

"Қирқ ҳадиси қудсий"
Имом ҒАЗЗОЛИЙ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!